Исломий шиор учун жарима
2014 йил 7 ноябрда «Шаръий тиббиёт ва қонун тадқиқотлари» www.ceur.ru электрон сайти чоп этган мақолада Қозон шаҳрида яшовчи Ильнар Зялилов мусулмонлар эътиқодини ўзида гавдалантирган ва шаҳодат калимаси ёзилган Уқоб байроғини шахсий машинасига ўрнатиб олгани учун маъмурий жазога тортилгани айтилади. Қонун вакиллари ва уни татбиқ этишга маъмур шахслар Ильнарнинг бу ишини оламшумул сиёсий исломий Ҳизб ут-Таҳрир шиорларига тарғиб ўлароқ баҳолашган.
Совет райони суди Ильнарни бу ишини қоралаб, 20.1 модданинг 1-қисми (экстремистик ташкилот фикрлари ва шиорларига очиқ тарғиб қилиш) билан айбдор, деб топди ва маъмурий жарима белгилади. Айни сайтда «Россия исломий Ҳизб ут-Таҳрирни террористик партия, деб ҳисоблаган ягона давлат» экани таъкидланган.
Биз ўз навбатида, айни суд қарорини аҳмоқона пасткашлик, дея баҳолаймиз. Чунки бу бир исломий байроқ бўлиб, Муҳаммад Набий Aнинг тарихлари ҳам буни очиқ исботлаб турибди. Ҳар қандай киши исломий байроқлар ҳақида маълумотлар берилган шаръий нусусларга мурожаат қилиб, мусулмон биродаримиз Ильнардан топилган байроқ Росулуллоҳ Aнинг байроқларидан бўлганини билиб олса бўлади.
Бу байроқлар барча мусулмонларга хос байроқлар. Улар на Ҳизб ут-Таҳрирга ва на бирор жамоага хос эмас, бинобарин, бу байроқларни Ҳизб ут-Таҳрирнинг байроқлари, дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Табиийки, исломий Ҳизб айни байроқларни исломий байроқ сифатида ишлатади, ҳатто ҳар бир мусулмонда уларнинг бўлиши ҳам табиий, албатта. Шу сабабдан, Қозон суди қарори Россия Федерациясининг Ислом ва унинг шиорларига қарши олиб бораётган қутурган урушларининг бир қисми ҳамда Ҳизб ут-Таҳрир номини қора қилишга бўлаётган навбатдаги бир уринишдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Россиядаги матбуот бўлими
Расмий сайт: www.hizb-russia.info
Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com