Давлатлар ўртасидаги кураш омиллари тўғрисидаги саволига жавоб

579
0

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан (фикрий)

أ. أحمد فؤاد فؤادнинг давлатлар ўртасидаги кураш омиллари тўғрисидаги саволига жавоб

Савол:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

«Сиёсий тушунчалар» китобининг 54 саҳифа биринчи абзацнинг биринчи қаторида «давлатлар ўртасидаги кураш омиллари» мавзусида «Тарих тонги отгандан бошлаб то қиёмат кунига қадар давлатлар ўртасида фақат икки омилга кўра кураш келиб чиқади. Биринчиси: ҳукмронлик ва манманлик муҳаббати. Иккинчиси: моддий манфаатлар ортидан чопиш», дейилган. Кейин ўша саҳифанинг ўзида «давлатлар ўртасидаги кураш омилларининг энг хатарлиси турли шакллардаги мустамлакачилик омилидир», дейилган. Савол: биринчи иборада «давлатлар ўртасидаги кураш омиллари … икки хил бўлишдан нарига ўтмайди», дея омиллар фақат иккитага, учинчиси бўлмаслигига чекланган. Бироқ кейинги иборада эса учинчи омил, яъни мустамлакачилик омили зикр қилинган. Саволни бошқача йўл билан айтадиган бўлсам, давлатлар ўртасидаги кураш омили иккитами ё учтами? Чунки иккала иборани ўқиган киши уларнинг бир-бирига зидлигини кўради, улар ўртасини қандай мувофиқлаштириш мумкин? Чунки агар кураш омиллари иккита бўладиган бўлса, у ҳолда, нега учинчи омил, яъни мустамлакачилик зикр қилинди?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

«Сиёсий тушунчалар» китобидаги «Тарих тонги отгандан бошлаб то қиёмат кунига қадар давлатлар ўртасида фақат икки омилга кўра кураш келиб чиқади. Биринчиси: ҳукмронлик ва манманлик муҳаббати. Иккинчиси: моддий манфаатлар ортидан чопиш», дейилган ибора билан «давлатлар ўртасидаги кураш омилларининг энг хатарлиси турли шакллардаги мустамлакачилик омилидир», дейилган ибора ўртасида ўзаро зиддият йўқ. Чунки, мустамлакачилик омили моддий манфаат ортидан чопиш омили остига киради. Мустамлакачилик капиталистик мабданинг манфаат ҳисобланган ўлчов орқали фойдага эришишдаги тариқатидир. Бу эса мустамлакачилик ўзидан олдинги омилга, яъни моддий манфаат ортидан югуриш омилига қайтишини, биринчи иборада айтилган икки омилдан бошқа янги бир омилга қайтмаслигини англатади. Агар диққат билан қарасангиз, биринчи иборада яна бир омил бор, деб гумонга келинадиган бошқа бир омил зикр қилинганини, бироқ бу ибора уни ҳукмронлик ва манманликни яхши кўриш омилига қайтарганини гувоҳи бўласиз. Ўша саҳифада яна бундай ибора ҳам келган:

«Энди бошқа бир давлат кучининг ўсишини чеклаб қўйиш омилига келсак, масалан, Наполеонга, Ислом давлатига ва Германия нацизмига қарши бўлгани каби, бу ҳукмронликни яхши кўриш омилига киради. Чунки бу бошқалар ҳукмронлигига қарши туришдир».

Демак, бошқа бир давлат кучининг ўсишини чеклаб қўйиш мазкур икки омил ташқарисидаги алоҳида бир омил ҳисобланмаганидек, мустамлакачилик ҳам моддий манфаатлар ортидан чопиш сирасига кириб, мазкур икки омил ташқарисидаги алоҳида бир омил ҳисобланмайди. Чунки бу икки омил асосий омил бўлиб, улардан ташқари ҳеч қандай учинчи омил мавжуд эмас.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                                 

17 муҳаррам 1436ҳ

10 ноябр 2014м                                                                                                                    

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here