Жорий йилда Америка Афғонистондаги жанговор амалиётларини якунлаб, ҳарбийларини у ердан олиб чиқиб кетишни режалаган. Аммо, АҚШ ҳукумати Афғонистоннинг келажаги учун “ғамхўрлик қилиб” анча-мунча моддий маблағ ҳам ажратмоқда. Кўрсатилаётган молиявий ёрдам давом этиши учун Афғонистон ҳукумати Қўшма Штатлар тарафидан қўйилган талабларни бажариши шарт.
АҚШ келгуси 10 йил давомида Кобулга ҳар йили камида 5-8 миллиард доллар миқдорида моддий ёрдам бериб туришини айтмоқда. Унинг даъвосига кўра, бу маблағлар Афғонистонни қайта тиклаш учун, айниқса, коррупсияга барҳам бериш ҳамда гиёҳванд моддалар савдосини олдини олиш учун сарфланади.
АҚШ 2001 йил Афғонистонга бостириб киргандан бери мамлакатни қайта қуриш учун 104 млрд. доллар сарфлаганлигини даъво қилиб келади. Бироқ Афғонистон фақат вайронагарчиликдан бошқа нарсани кўрмади.
Шунингдек, Афғонистон учун ажратилган моддий ёрдамлар мамлакат бўйлаб кенг тарқалган гиёҳванд моддалар савдосини чеклаш учун ишлатилиши алоҳида урғуланади. Бироқ воқега қараладиган бўлса, АҚШ ва НАТО кучлари тарафидан ишғол қилиниши ортидан Афғонистонда геройин тижорати аввалгига қараганда 40 баробарга ортган.
Афғон ахборот агентликлари тарқатган хабарга кўра, Афғонистонда экилаётган гиёҳванд моддалардан Вашингтон кўраётган даромадлар Афғонистонда сарф этилаётган харажатлардан бир неча баробар ортиқдир. Агентликка кўра, Америка Афғонистонда экиладиган гиёҳванд маҳсулотлардан йилига 50 миллиард доллар фойда кўради.
Канадалик таниқли журналистлардан бири Эрик Валберк ҳам ўзининг мақоласида “Афғонистонда 2001 йил 185 тонна гиёҳванд модда етиштирилган бўлса, бу миқдор 2006 йилда 6100 тоннага етди. 2007 йилда эса қарийб дунёдаги героининг 93 фоизи Афғонистонда ишлаб чиқарилди” деб ёзди.
Айнан шу мавзуда Ҳизбут Таҳрир – Афғонистон вилояти бир баёнот чиқарди. Баёнотда жумладан шундай дейилади:
АҚШнинг Афғонистон бўйича хос тафтиш бўлимининг билдиришича, Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарилишига қарши АҚШ ҳукумати 7,6 миллиард доллар сафр қилган бўлса ҳам гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш аввалгига қараганда анча ортган.
Аввалида ишлаб чиқариш йилига 138 тоннани ташкил қилган бўлса, ҳозирга келиб 5500 тоннага етди. Хусусан гиёҳвандларнинг сони 2005 йилда 130 мингни ташкил қилган бўлса 2014 йилга келиб 1,3 миллионга етди. Бу хавотир уйғотувчи рақамдир. АҚШ ҳам, Британия ҳам гиёҳванд моддалар савдосидан улкан даромадлар кўрмоқда.
Шу сабабли бу мустамлакачиларнинг Афғонистонда мавжуд бўлиб туриши гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ҳажмининг ортишига бевосита боғлиқдир. Шунинг учун бу салбчилар заминимиздан бутунлай қувиб чиқарилмас экан, ёшларимиз гиёҳвандлик балосидан қутила олмайди. Биз ҳам келажакда яна ҳам ортадиган сиёсий беқарорликдан қутила олмаймиз.