Депутатлар ёшларни “зарарли” ахборотдан ҳимоя қилишга киришмоқда

581
0

ef81286f39e293896c5fba79980b3b5a  Ўзбекистонда “Болаларни уларни жисмоний ва маънавий ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бундан мақсад “ёш авлодни уларнинг онгини бузувчи, руҳий жароҳат етказувчи ахборот таъсиридан ҳимоя қилиш, оммавий ахборот воситаларида шафқатсизлик ва зўравонлик тарғиботига йўл қўймасликнинг таъсирчан ташкилий-ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш”дир.

   Олий Мажлис Қонунчилик палатаси расмий сайтида қайд этилишича, “бугунги глобаллашув шароитида ахборот-коммуникация воситаларининг кундалик ҳаётга чуқур кириб келаётгани, интернет тармоғи ва ОАВ орқали тарқатилаётган ахборотларнинг ҳар доим холис ва ҳаққоний эмаслиги ва улар орқали ташқаридан ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатувчи зарарли ахборот хуружлари, мафкуравий таҳдидларнинг ортиб бораётгани каби омиллар “Болаларни уларни жисмоний ва маънавий ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш заруратини юзага келтирди”.

  Таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ва амалиётга жорий этилиши “ота-оналарга фарзандларини тарбиялаш, уларни салбий ахборотлардан ҳимоя қилиш, болаларнинг жамиятга қарши тажовузкор ва бошқа кўринишдаги хатти-ҳаракатларининг олдини олишга ёрдам бериши” айтилмоқда.

  Туркистон:

Тўғри, ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол қилиб етиштириш муҳим масала ҳисобланади. Бироқ, Ўзбекистон ҳукумати ишлаб чиқиб, қабул қилаётган бошқа қонунлар сингари бу янги қонун лойиҳаси ҳам оддий халқ ёки ёш авлод келажагини ўйлаб эмас, балки ҳукумат томонидан олиб борилаётган мустабид сиёсатни келажагини кафолатлаш учун хизмат қилади.

  Агар ўзбек ҳукумати ҳақиқатдан ҳам ёш авлод келажагини ўйлаганида инсонларга ҳақиқий маънавий қувват бағишлайдиган Ислом динидан узоқлаштирмаган, “сағлом туруш тарзи”ни тарғиб қилиш баҳонасида қизларни бадий гимнастика, сув спорти билан шуғулланишга тарғиб қилиш орқали муслималар беркитиши керак бўлган авратларини очиб, бузуқчиликни тарғиб қилмаган бўлар эди.

  Яниги қабул қилинаётган қонун лойиҳасида назарда тутилган “зарарли ахборот хуружлари” Ўзбекистонда содир бўлаётган воқеа ва ходисаларни имкон қадар кенгроқ ёритишга ҳаракат қилаётган хорижий ОАВлари назарда тутилган бўлса, “мафкуравий таҳдид”лар эса ҳукумат назарида фақатгина Ислом динидан келиши мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here