Офият Сиддиқийни АҚШ зиндонидан ким озод қилади

1293
0

22516Покистонлик олима Офият Сиддиқий 86 йиллик қамоқ жазосига нисбатан ўзи ҳақида АҚШ апелляцион судига топширилган эътироз аризасини қайтариб олди. Сиддиқий АҚШ маҳкамаси тарафидан ўзига берилган қамоқ жазосига нисбатан эътироз билдириб, АҚШ апелляцион судига эътироз аризасини топширган эди.

АҚШ маҳкамасининг ҳакамларидан бири Ричард Берман Сиддиқийнинг эътироз аризасини қайтариб олганлиги ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.

“Доктор Сиддиқий ўзи ҳақида давом этаётган апелляцион суд жараёнини шахсан ўзи қатъий тарзда тўхтатилишини талаб қилди”, дея маълум қилди Берман.

Рейтерс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ҳакам Берман Доктор Сиддиқийнинг ишини тамоман ёпган. Натижа эса Сиддиқийнинг зарарига ҳал бўлган. Берман Сиддиқийга оид барча суд жараёни тамомига етганлигини ва бу мавзу ҳақида бошқа гапириш истаги йўқлигини билдирди.

Untitled-1Уч фарзанднинг онаси бўлган 42 ёшли Офият Сиддиқий соғлиги ёмонлашгани сабабли АҚШнинг Техас штатидаги руҳий касалхонада сақланмоқда. Сиддиқий Афғонистонда жойлашган МРБ жосусларига ва АҚШ зобитларига ўт очиш айби билан АҚШ суди тарафидан 86 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Уч фарзандидан тамоман ажратиб қўйилган.

Офият сиддиқий узоқ йиллар давомида қамоқда сақланганлиги туфайли ақлини йўқотганлиги айтилмоқда. Унинг турмуш ўртоғи 11 сентябр ҳужумларини режалаштиришда ёрдам қилганлик айби билан 2003 йилдан буён Гуантанамо қамоқхонасида сақланиб келади.

Туркистон:

Офият Сиддиқий бир неча йил қувғинда юрган ва террористлар рўйхатига киритилган биринчи муслима аёлдир. Бу аёл доктор унвонини қўлга киритган олима бўлиб, 2008 йилда 900 грамм “цианид натрия” кимёвий моддасини ёнида сақлаганлик айби билан афғон полицияси тарафидан қўлга олинган. Бу аёлни малай ҳокимлар АҚШга топширгандан сўнг 2010 йилда унинг иши АҚШ маҳкамасида кўрилди ва оғир жиноятга қўл урганлик ва ўқ отар қуролни ишга солиш каби айблар билан 86 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ваҳоланки у ҳеч қандай жиноят қилмаган эди. Бунинг устига у саратон касаллигидан ҳам азият чекиб келади.

Офият Сиддиқийга қўйилган сохта айблардан яна бири шуки, у тергов хонасида қўлига тушиб қолган М-4 ўқ отар қуроли билан америкалик аскарларни ўлдиришга уринган. Бироқ, қурол унинг қўлида бўлишига қарай, ҳодисада Сиддиқийнинг ўзидан бошқа ҳеч ким жароҳат олмаган.

Халифалик давлати қулатилганидан кейин Ислом уммати мана шундай аҳволга тушиб қолди. Ваҳолангки, бу Уммат инсонлар учун чиқарилган энг яхши умматдир. Бу уммат Аллоҳ йўлида жонларини қурбон қилган рошид халифалар, содиқ фотиҳларнинг набираларидир! Бу уммат «эй Мўътасим, қаердасиз» деб фарёд солган битта муслима аёлнинг ор­номусини ҳимоя қилиш учун Рум қўшинига қарши бутун бошли Ислом лашкарини аёққа турғизган Мўътасимнинг набираларидир!

Росулуллоҳ с.а.в. шундай марҳамат қилдилар:

إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ

«Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади».

Офият Сиддиқий ҳодисаси Ислом уммати бошидан кечирган ягона ҳодиса эмас. Бундай ҳодисалар мазкур ҳадиси шарифда айтилган “қалқонга” жуда муҳтожлигимизни яна бир бор кўрсатиб турипти. Яъни биз ўзимизни ҳимоя қилувчи Халифамизга муҳтожмиз. Умматни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг шариати асосида бирлаштирадиган битта Халифага муҳтожмиз. У Халифа ҳамма жойдаги Умматни озод қилиш учун армияни сафарбар қилади. Фақат Халифалик давлати барпо бўлгандагина Умматни ҳимоя қилиши мумкиндир. Фақат ўшандагина аёллар номуси сақлаб қолинади.

Шундай экан Ислом уммати кўзини каттароқ очиши ва пағамбарлик минжоҳи асосидаги Халифалик давлатини барпо қилиш учун бор кучи билан ҳаракат қилишлари вожибдир. Зеро, Халифалик нафақат Офият хонимни, балки дунёнинг ҳар бир ерида Фақат мусулмон бўлганлиги учун азият чекаётган барча мусулмонларни озод қилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here