«Ҳизб ут-Таҳрир ва Исломий Халифалик» мақоласи муаллифига раддия

733
0

01-11«Ҳизб ут-Таҳрир ва Исломий Халифалик» мақоласи муаллифига раддия

Биз сизнинг ҳижрий 1435 йил 9 зул-қаъда, милодий 2014 йил 4 сентябр пайшанба куни нашрдан чиққан «Омира» рўзномангизнинг 31121 сонидаги профессор Бобакр Файсал Бобакр қаламига мансуб «Ҳизб ут-Таҳрир ва Исломий Халифалик (2-1)» номли мақоласини ўқидик. Муаллиф мақолада Ҳизб ут-Таҳрирга уйдирмалар тўқиши билан бирга, заиф ё мавзу гап-ривоятларга таяниб, саҳобаи киромларга ҳам туҳмат-уйдирмалар тўқибди. Биз муаллифнинг мақоласи давомини роса бир ҳафта кутдик. Чунки муаллифнинг мақоласига (2-1) рақамини қўйгани кишида иккинчи қисми ҳам бор экан, деган нарсани пайдо қилади ва бундан ташқари, муаллиф мақоласи сўнггига «давом эттирамиз», дея қайд этган, аммо давом эттирмаган. Бу мақолани давом эттириш ўрнига муаллиф 2014 йил 11 сентябр пайшанба куни бошқа мавзудаги мақолаларини чоп этган. Унинг «Ҳизб ут-Таҳрир ва Исломий Халифалик (2-1)» номли мақоласи бир вақтда «Судан Трибьюн» электрон сайтида ҳам чоп этилган.

Биз раддия билдириш ҳуқуқимиздан фойдаланган ҳолда, сиз «Омира» рўзномаси ходимларидан  ушбу раддиямизни ўз рўзномангизда чоп этасиз, деган умиддамиз.

Аллоҳдан ёрдам сўраб, раддиямизни бошладик:

Муаллиф Бобакр Ҳизб ут-Таҳрирга Халифаликка қандай етиб бориш ё халифа сайлаш воситаси тўғрисида муфассал қарашга эга эмас, деган сифатни бериш билан ўзини ҳукм чиқарувчи ҳоким ўрнига қўйиб олганига қарамасдан, бу Ҳизб тўғрисида ҳеч нарсани билмас экан. Бу гапига жавобимиз қуйидагича:

Биринчидан: Муаллиф тариқат билан услуб ўртасини ажратолмаган. Тариқат доимий-ўзгармас усул бўлиб, Исломда шаръий аҳкомлар сирасига киради. Услуб эса маълум бир ишни бажаришда фойдаланиладиган доимий бўлмаган усул бўлиб, агар бу усул ҳаром бўлмаса мубоҳлардан ҳисобланади. Чунки шаръий қоида «Ҳаромга олиб борувчи нарса ҳам ҳаромдир», дейди. Услуб ҳам шундай, қачон у ҳаром услуб бўлса ёки ҳаромга олиб борадиган бўлса, унга амал қилинмайди.

Халифа сайлаш мавзусида байъат қилиш бирдан бир шаръий тариқат бўлиб, Аллоҳ Субҳанаҳу уни Исломдаги халифа сайлашнинг тариқати қилиб берган. Бироқ байъатни амалга ошириш учун қўлланиладиган услуб ёки услублар эса турли хил бўлиб, мубоҳ саналади. Муаллифга тушунарсиз бўлган нарса ҳам мана шу, шу боис у байъат ақди учун иттифоқ қилинган тариқат йўқ, деган фикрни айтди. Шу ерда муаллиф бундай дея Набий Aга ҳам туҳмат қилган: «Чунки Росул ҳоким сайлаш учун маълум тариқат қўйган эмас, агар Абу Холил байъатни назарда тутган бўлса-да, бироқ байъат ақди учун иттифоқ қилинган тариқат йўқ».

Ахир, Набий A бизга қандай ҳаммомга киришимизни ҳам таълим берган бўла туриб, Робби ҳузурига реҳлат қилганларидан кейин бизга қандай халифа сайлаш йўлидан таълим бермай кетган бўлишлари мумкинми?!

Имом Муслим ўзининг саҳиҳида Абу Ҳурайра Gдан ушбу ривоятни ишлаб чиққан:

«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأَنْبِيَاءُ، كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وَإِنَّهُ لاَ نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَتَكُونُ خُلَفَاءُ فَتَكْثُرُ، قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: فُوا بِبَيْعَةِ الأَوَّلِ فَالأَوَّلِ، وَأَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»

«Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўлади ва улар кўпайиб кетади. Шунда: бизга нимани буюрасиз? – дейишган эди, айтдиларки: биринчисининг, фақатгина биринчисининг байъатига вафо қилинглар ва уларнинг ҳақларини беринглар, зеро Аллоҳ улардан фуқарони қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди».

Дарҳақиқат, Набий A бошқарувда ўз пайғамбарликлари ортидан ҳукм юритиш тариқати байъат эканлигини кўрсатиб бердилар ва буни Абу Холил айтгани йўқ! Байъат қилиш тариқатига келсак, у ҳам маълум нарса. Яъни ҳоким билан мусулмонлар ўртасидаги ақд бўлиб, унда ҳокимга мусулмонлар устидан Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг суннатлари асосида ҳукм юритиши, улар эса хурсандчиликда ҳам, қайғуда ҳам… унга итоат қилишлари шарт қилинади. Аммо муаллифнинг Набий Aдан сўнг хулафои рошидинларнинг раҳбар бўлишлари учун турли хил тариқатлар бўлган, деган гапига келсак, бунда тариқатлар бўлмаган, бирдан-бир тариқат мусулмонлар тарафидан халифага қилинган байъат бўлган. Унда услублар ҳар хил бўлса-да, юқорида айтганимиздек, мубоҳдир.

Исломий бошқарувни истамайдиган, бироқ буни очиқ айтмайдиган Ислом душманлари бугун муаллифнинг хулафои рошидинни сайлаш амалиётини шубҳа остига оладиган мана шундай сўзларига ўхшаш сўзлардан фойдаланмоқда ва бу сўзлардан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланмоқда.

Иккинчидан: Ҳизб ут-Таҳрирнинг нафақат халифа сайлаш воситаси ёки Халифаликка етиш кайфияти тўғрисида муфассал очиқ-ойдин қарашлари бор, балки бошқарув, сиёсат, иқтисод каби ҳаётий тузумлар билан боғлиқ муфассал очиқ-ойдин қарашлари ҳам мавжуддир. Ҳизбнинг бу жиддийлиги унинг қўлида Аллоҳнинг Китоби, Росулининг Суннати, саҳобалар ижмои ва қиёсдан истинбот қилган дастур лойиҳаси борлигида. Ҳизбнинг кучли далил ва соғлом ижтиҳод билан ишлаб чиққан ушбу Халифалик давлати дастури лойиҳаси китоби 191 моддадан иборат. Ўйлайманки, муаллиф уни ўқиган эмас. Кейин, Ҳизб ўзининг «Халифалик давлати жиҳози (бошқарув ва идора)» номли китобида шу муаллиф биродаримизга тушунарсиз бўлган нарсаларнинг ҳаммасини, хусусан, халифа сайлаш ва унга байъат қилишнинг амалий тадбирлари мавзусида рўй-рост баён қилган. Агар у ҳақиқат изловчи жиддий ёзувчи бўлса, биз билан боғлансин, бу китобни унга ҳадя қиламиз. Шунингдек, китоб билан Ҳизбнинг интернетдаги сайти орқали ҳам танишиб чиқиши мумкин.

Учинчидан: Саҳобалар тарихига шўнғиб, уларга ўзлари лойиқ бўлмаган сифатларни бериш Ислом ва мусулмонлар душманларининг иши. Ҳақиқий мўмин саҳобаи киром Gларни яхши кўради ва улар ҳаққига номақбул сўз айтилишига рози бўлмайди. Чунки Набий A саҳобалар тўғрисида бундай деганлар:

«اللهَ اللهَ فِي أَصْحَابِي اللهَ اللهَ فِي أَصْحَابِي لا تَتَّخِذُوهُمْ غَرَضًا بَعْدِي فَمَنْ أَحَبَّهُمْ فَبِحُبِّي أَحَبَّهُمْ وَمَنْ أَبْغَضَهُمْ فَبِبُغْضِي أَبْغَضَهُمْ وَمَنْ آذَاهُمْ فَقَدْ آذَانِي وَمَنْ آذَانِي فَقَدْ آذَى اللهَ تَبَارَكَ وَتَعَالَى وَمَنْ آذَى اللهَ فَيُوشِكُ أَنْ يَأْخُذَهُ»

«Саҳобаларим борасида Аллоҳдан қўрқинг, саҳобаларим борасида Аллоҳдан қўрқинг, мендан кейин уларни нишонга олманг, чунки ким уларни яхши кўрса, мен ҳам уни яхши кўраман, ким уларни ёмон кўрса, мен ҳам уни ёмон кўраман, ким уларга озор етказса, менга озор етказибди, ким менга озор етказса, Аллоҳ Таборака ва Таолога озор етказибди, ким Аллоҳга озор етказса, Аллоҳ уни азоб билан ушлаши мумкин».

Умид қиламанки, муаллиф биродар шундай кимсалар тўпидан эмас ва у Аллоҳга истиғфор айтиб, ғор дўсти Сиддиқ Gга ҳамда Умарга берган сифатлари учун тавба қилиб олади, зотан, Набий A Умар ҳақида бундай деганлар:

«مَا سَلَكَ عُمَرُ طَرِيقًا إلاَّ سَلَكَ الشَّيْطَانُ طَرِيقًا آخَرَ»

«Умар бир йўлдан юрса, шайтон бутунлай бошқа йўлдан юради». Аллоҳ Сиддиқ ва Умардан ҳам, барча саҳобалардан ҳам рози бўлсин. Гап шундаки, муллиф: «Ансорийлар Умар билан Абу Бакрнинг халифаликка ёпишиб олишганини кўришгач, Саъдни бошлиқ қилишдан ҳафсалалари пир бўлди» деб ёзган. Унинг бундай сифатлашини Умар Gнинг сақифа куни ҳақида айтган қуйидаги сўзлари рад этади: «…(Абу Бакр айтди:) аммо ўзларингиз айтган яхшиликка келсак, бунга сиз (ансорийлар) лойиқсиз, араблар эса бу ишни фақат Қурайшдан мана шу маҳаллагагина лойиқ кўришган. Чунки улар насаб ва юрт жиҳатидан энг ўртасидир, шунинг учун мен сизларга мана шу икки кишидан бирининг (халифа бўлишига) рози бўлдим, икковидан ўзингиз хоҳлаганингизга байъат беринглар. (Умар айтади:) Абу Бакр шундай деб менинг қўлимни ва ўртамизда ўтирган Абу Убайда ибн Жарроҳ қўлини ушлади. У айтган сўзлардан кўра бошқа бирон нарсани бунчалик ёқтирмаганман. Аллоҳга қасамки, келиб бўйнимга уришлари – бу мени бирон гуноҳга яқинлаштирмаган ҳолда – мен учун ораларида Абу Бакр бўлган қавмга амир бўлишимдан кўра яхшироқдир». Хўш, қани бунда Умарнинг халифаликка маҳкам ёпишиб олгани?! Абу Бакр Gнинг халифа бўлиш вазифасини зиммасига олганидан кейин ушбуларни айтгани ҳақида саҳиҳ ривоят бор. Абу Бакр Аллоҳга ҳамду сано айтганидан кейин бундай деди: «Аммо баъд, мен бу ишга бош бўлдим, ҳолбуки ўзим уни (бошчи бўлишни) ёқтирмайман, шунинг учун Аллоҳга қасамки сизлардан биронтангиз мени бундан халос қилишингизни албатта хоҳлар эдим». Хўш, ёзувчи айтганидек қани Абу Бакрнинг ёпишиб олгани?!».

Тўртинчидан: Муаллиф Абу Бакр Сиддиқ Gдан кейин халифаларга байъат қилиш билан боғлиқ масала ҳақида нотўғри, балки адаштирувчи маълумотлар келтирган. Масалан, бундай дейди: «Сиддиқ G вафот этиш олдидан ўз ўрнига ҳеч кимни мусулмонлар учун ҳатто аҳли ҳал вал ақд учун ҳам халифа қилиб қолдирмади, балки саййидимиз Умарга ўралган мактубда васият қилиб қолдирди ва унинг вафотидан олдин Умарга мусулмонлар байъат қилишди мактубда нима дейилгани мусулмонларга сирлигича қолди». Бу жуда нотўғри гап, ҳатто очиқдан-очиқ ёлғон. Абу Бакр G касаллиги ўлим билан тугашини сезгач, айниқса ўша пайтда мусулмонлар қўшини Форс ва Рим каби йирик давлатларга қарши жанг олиб бораётган эди, ҳузурига мусулмонларни чақириб, улардан маслаҳат сўради. Маслаҳат уч ой давом этди. Уч ойдан сўнг мусулмонлар кўпчилигининг фикрини билди ва ўзидан сўнг халифаликка Умарни аҳд қилди, яъни бугунги кун тилида айтганда Умарни уларга номзод қилиб кўрсатди. Ушбу аҳд яъни номзод қилиш Халифалик учун Умарга ақд қилиш бўлган эмас, чунки мусулмонлар Абу Бакр Сиддиқ вафот этганда масжидга келдилар ва Умар Gга мусулмонлар халифаси сифатида байъат қилдилар. Агар бу иш ақд бўлганда эди, Умарга байъат қилишнинг ҳожати бўлмасди, чунки юқорида айтганимиздек, байъатсиз ҳеч ким мусулмонлар халифаси бўлолмайди. Қачон Умар Gга пичоқ урилгач ва у ҳам ўлимига кўзи етиб қолгач, ўзидан кейинги кишини номзод қилиб кўрсатди, у билан ақд қилмади. Ушбу номзод қилиб кўрсатишни ҳам мусулмонлар биз учун бирор кишини ўзингиз танлаб беринг, дея қаттиқ туриб олишгандан сўнггина шундай қилди. Усмон Gнинг Халифаликка ўтириши ҳам маълум нарса. Ўшанда Абдурраҳмон ибн Авф G мусулмонлар уйларини бирма-бир айланиб, улардан Умар Gдан кейин кимни халифа бўлишини исташларини сўраб чиқди, эркагу аёллардан сўради. Али Gга байъат қилинишига келсак, унга Мадина ва Куфадан барча мусулмонлар байъат қилганлар. Муаллиф даъво қилганидек бўлмаган. Муаллиф бу иш қилич ва найзанинг зўрлиги билан бўлганини даъво қилиш билан Алини байъат орқали эмас, зўравонлик ва зулм билан халифа бўлган, деган фикр пайдо қилиб қўяди. Ўша пайтдаги фитнага эса тўхталишимизга ҳожат йўқ, чунки бу бошқа мавзу.

Бешинчидан: Муаллифнинг ўз мақоласи сўнггида биздан нима учун Афғонистонда Толибон эълон қилган Ислом давлатини қўллаб-қувватламадингиз, нега Мулло Умарга байъат қилмадингиз, деган саволига келсак, бунинг жавоби оддий: Толибон Исломий Халифалик давлатини эълон қилган эмас, балки афғон амирлигини эълон қилган. Албатта бу иккиси ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Кейин, Мулло Умар ўзини мусулмонлар халифаси деб ҳам эълон қилмаган, балки Афғонистон исломий амирлигининг амири, дея эълон қилган.

Тўғри йўл ёлғиз Аллоҳнинг измида ва У сиротул мустақимга Ўзи етаклайди.

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан

вилоятидаги расмий нотиғи

 

Телефон: 0912377707 – 0912240143

Электрон почта: spokman_sd@dbzmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here