Афғонистонда янги президент номи эълон қилинди

0
571

Афғонистон марказий сайлов комиссияси собиқ молия вазири Ашраф Ғанини мамлакатнинг янги президенти деб эълон қилди.

 Мустақил сайлов комиссияси раиси Ахмад Юсуф Нуристоний, “Мустақил сайлов комиссияси доктор Ашраф Ғанини Афғонистон президенти деб эълон қилади”, -деди.

 Афғонистон телевидениеси орқали 21 сентябр куни жонли кўрсатилган маросимда Ашраф Ғани ва Абдулла Абдулла шартномага имзо чекканидан сўнг бир-бирини қучоқлади.

 Шундан сўнг сўзга чиққан Ҳамид Карзай Ғани ва Абдуллани табриклаб, Афғонистонда “тинчлик ва фаровонлик” ҳукм суришига умид билдирди.

 Афғонистонда президентлик сайловининг биринчи босқичи апрел ойида, якуний босқичи эса июн ойида бўлиб ўтган эди.

 Ашраф Ғани ва Абдулла Абдулла сайловда ғолиб чиққанини иддао қилганидан сўнг, зўравонлик ва миллий бўлиниш юзага келишининг олдини олиш мақсадида БМТ ва АҚШ бирлик ҳукумати тузиш ташаббусини илгари сурди.

 Ўз хожалари чизиб берган чизиқдан бир қарич ҳам четга чиқа олмайдиган “ҳокимлар” Афғонистон ҳукуматини иккига бўлиб олишди. Эндиликда президентлик вазифасини Ашраф Ғани бажарадиган бўлса, ижроия ишларини Абдулла Абдулла юритадиган бўлди.

NO COMMENTS