Индонезияда ўтказилган уламолар ва етакчилар учрашувининг якунловчи конференциясида Ҳизб ут-Таҳрир-Индонезиянинг қадрли уламоларга мурожаати

384
0

01-112014 йил 6-7 сентябр шанба-якшанба кунлари Индонезияда ўтказилган уламолар ва етакчилар учрашувининг якунловчи конференциясида Ҳизб ут-Таҳрир-Индонезиянинг қадрли уламоларга мурожаати

Қадрли азиз уламо биродарларга:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ Субҳанаҳу айтади:

«Албатта Аллоҳдан бандалари орасида уламолар қўрқадилар»                             [Фотир 28]

Росулуллоҳ A бундай марҳамат қиладилар:

«الْعُلَمَاءُ وَرَثَةُ الأَنْبِيَاءِ»

«Уламолар анбиёлар меросхўрларидир» (Абу Довуд ва Термизий Абу Дардо Gдан ривоят қилганлар).

Аллоҳ Таоло сиз тақводор покиза уламоларга инъом этган мана шундай юксак даражангиз туфайли биз сизга мурожаат қилишга қарор қилдик, шояд сиз ҳам, биз ҳам Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган ҳақни баралла айтган ўша зотлардан бўлсак, ажаб эмас.

Қадрли уламолар!

Уламолар илм, амал, имон ва позицияларида пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Бироқ бугунги аср уламолари қани?! Пайғамбарларнинг меросхўрлари қани?! Пайғамбарлар дирҳам ё динорни мерос қилиб қолдирмаган, балки улар ушбу шаръий илмни, амалларни ва мустаҳкам позицияларини мерос қилиб қолдирган. Мусулмонларнинг кечаги буюк уламолари бугунги кунимизгача фақат улкан илмлари ва кенгқамровли фиқҳлари билангина ном қолдириб, машҳур бўлмаган. Чунки уларнинг даврида уламолар ва фуқаҳолар жуда кўп эди. Балки кечаги куннинг буюк уламолари бугунги кунгача ўз замонасида дуч келган масалаларга нисбатан тутган позициялари ва курашлари билан ҳам шуҳрат қозонганлар.

Мисол учун, Абдуллоҳ ибн Аббос хаворижларга қарши курашди, Саид ибн Жубайр Ҳажжожга қарши курашди, Суфёни Саврий Ҳорунар Рошиддан келган мактубни бу мактуб золимдан келди деб, қўли билан ушламади, балки дўстларидан бирига мактубни орқасига «Ҳорунга, амирул мўмининга эмас, … сиз мусулмонлар молини ўз нафс-ҳавоингиз асосида тасарруф қилишни ўзингизга раво кўрдингиз, шу боис золимсиз ва мен сизга қарши гувоҳлик бераман», дея жавоб ёздирди. Абу Ҳанифа халифа Мансур сиёсатига умуман рози бўлмади. Бир куни Абу Ҳанифа қамоқдалигида ўз онаси унга «Нўмон ўғлим, сенга илм калтакланиш ва қамалишдан ўзга фойда келтирмади, бундай илмдан ўзингни олиб қочганинг яхши», дейди. Шунда Абу Ҳанифа «Онажон, агар дунёни истаганимда эди унга етишган бўлардим, бироқ мен Аллоҳ илмни сақлаганимни ва илм борасида ўзимни ҳалокатга ташламаганимни билишини истадим», дея жавоб қилади. Аҳмад ибн Ҳанбал Қуръоннинг махлуқлиги масаласига қарши курашди, Из Ибн Абдуссалом мамлукларни сотиб юборди, Ибн Таймия татарларга қарши жанг қилди… ва ҳоказо.

Булар мусулмонларнинг кечаги буюк уламоларининг позицияларидир. Мусулмонларнинг бугунги уламолари қандай позицияда турибсиз?! Бугунги Умматнинг ҳозирги масаласига нисбатан нима қиляпсиз?! Ғаззолийнинг «Фуқаронинг бузилиши подшоҳларнинг бузилиши билан, подшоҳларнинг бузилиши уламоларнинг бузилиши билан бўлади», деган сўзлари қаерда қолди?! Аллоҳ Таолонинг

«Албатта уни инсонларга очиқ баён қиласизлар ва яширмайсизлар»           [Оли Имрон 187]

деган каломини унутдингизми?! Нега анави хоин ҳукмдорларнинг тайёр уловлари, ёрдамчилари ва қуроллари бўлиб қолдингиз?! Ҳаққа ёрдам бермасангиз, ботилни ман қилмасангиз, маъруфга буюриб, мункардан қайтармасангиз, ҳукмдорларни муҳосаба қилмасангиз, бундай илмингиздан ва борлигингиздан нима наф?!

Қадрли уламо биродарлар!

Ер юзида шариат аҳкомларини татбиқ қилиш ва Халифаликни барпо этиш диндаги энг катта вожиблардан бўлиб, бу динда шарт дея маълум бўлган ва бу борада барча уламолар ихтилоф қилмайдилар. Шунинг учун ҳам Ғаззолий бундай деган: «Подшоҳлик билан дин эгизакдир: дин асл бўлса, салтанат қўриқчидир, ниманинг асли бўлмас экан, вайрон бўлажак, ниманинг қўриқчиси бўлмас экан, йўқолажак». Шунинг учун Халифаликни барпо этиш учун ҳаракат қилиш фақат Ҳизб ут-Таҳриргагина фарз эмас, балки бутун мусулмонларга, жумладан, уламоларга ҳам фарз. Ким бунда сусткашлик қилиб, ўтириб қолса, гуноҳкор бўлади.

Қадрли уламолар, Халифалик фарз бўлиб, Роббингиз ваъдаси ва Набийингиз A башоратларидир: Аллоҳ Субҳанаҳу бундай дея ваъда қилган:

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қиладилар ва Менга бирон нарсани шерик қилмайдилар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир»                                                       [Нур 55]

Росулуллоҳ A бундай дея башорат қилганлар:

«تَكُونُ النُّبُوَّةُ فِيكُمْ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا عَاضًّا، فَيَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ. ثُمَّ سَكَتَ».

«Сизларнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича пайғамбарлик давом этади. Сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг раиятига зулм ва адолатсизликлар етадиган подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг золим ва зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади. Кейин Пайғамбар A сукутга чўмдилар». (Имом Аҳмад Ҳузайфадан ривоят қилди).

Қадрли уламолар!

Хуллас, биз бу мактубни сизга қуйидаги ишларни адо этишингиз умидида ёздик, холос:

Биринчи: сиз инсонларга йўл кўрсатувчи ва насиҳат қилувчи бўлинг. Уларга бузуқ ва бузғунчи тузум бўлган илмоний капиталистик тузумларга сукут қилиш хатарли эканини кўрсатиб беринг, токи, улар Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлмасинлар;

Иккинчи: инсонларга кўрсатувчи ва насиҳат қилувчи бўлиб, бутун олам Роббидан нозил бўлган тузумни, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосида тўғри йўлни тутувчи Халифалик тузумини кўрсатиб беринг, у юртимиз учун ҳақиқий фойдали бирдан бир ечимдир;

Учинчи: Имом Бухорий Набий Aдан ушбу ҳадисни ишлаб чиққан:

«لاَ يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى يُحِبَّ لِأَخِيهِ مَا يُحِبُّ لِنَفْسِهِ»

«Бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсасини биродарига илинмагунча мўмин бўлолмайди».

Биз ҳам сизга яхшиликни илиняпмиз, чунки биз сизнинг мана шундай буюк фарзни, яъни Халифалик давлатини барпо этиш фарзини адо этишда бизга шерик бўлишингизни истаймиз. Чунки бугунги аламли воқелик ана шу давлатнинг йўқлиги оқибатидир. Бас, шундай экан, бундай буюк фарзни адо этишга уламолардан ҳам авлороқ ким бор? Тақводор покиза олим бу ишга ҳақлироқ ва лойиқроқдир. Унинг позицияси барча яхшилик майдонида биринчи сафда бўлмоғи даркор. Шу боис биз сиз уламоларга барча майдонда Халифаликни барпо этишга, биз билан шу умумий яхшиликка шерик бўлишга даъват қиламиз, чунки Аллоҳнинг нусрат беришига ва Халифалик тонги албатта қайта отажагига ишонамиз.

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                                             29 шаввол 1435ҳ

Индонезия                                                                                                     25 август 2014м

1 COMMENT

  1. ALLOH ROZI BULSIN BIRODARLAR.OLIMLARGA HAM HUJAT VA UZR QOLMABDI,ALLOHNI HUZURIDA .BUGUNGI OLIMLARNI KUP ALLOHNI ILMIGA HIYONAT QILISHDI VA RASULILLOH,S,A,V, MEROSHURI BULISHA OLMADILAR.ALLOH KIFOYA QILSIN,AMIN!!!

  2. ALLOH ROZI BULSIN BIRODARLAR.OLIMLARGA HAM HUJAT VA UZR QOLMABDI,ALLOHNI HUZURIDA .BUGUNGI OLIMLARNI KUPI ALLOHNI ILMIGA HIYONAT QILISHDI VA RASULILLOH,S,A,V, MEROSHURI BULISHA OLMADILAR.ALLOH KIFOYA QILSIN,AMIN!!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here