НАТО иттифоқига аъзо давлатлар яқинда Уэльсда ташкил қилган саммитда агар Россия сулҳ шартларига амал қилмай, ўз қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиқмаса, унга қарши янги жазо чораларини қўллаш борасида келишиб олди.
Жазо чоралари амалга ошиши кутилаётган бир пайтда Россия бунга қарши кескин жавоб қайтарди. Россия бош вазири Димитрий Медведов Ғарб давлатлари Москвага қарши санкция қўллайдиган бўлса Россия самалёт парвозлари учун ўз ҳаво ҳудудларини ёпиб қўйиши мумкинлигини билдирди.
“Янги жазо чоралари қўлланиши ёки қўлланмаслигини улардан сўраш керак. Агар бизнинг энергетика ёки молия соҳамизга оид санкциялар қўлланса биз бунга албатта жавоб қайтарамиз”, “Биз ўртоқларимиз билан дўстона алоқада ҳамкорлик қилиш ниятидамиз. Шунинг учун биз Россия ҳаво ҳудудларини уларнинг самалётлари учун очиқ қолдирмоқдамиз. Агар бизга чекловлар жорий қилишга уринишса биз ҳам жавоб қайтаришга мажбур бўламиз”, деди Медведов маҳаллий газеталардан бири “Ведемости”га берган интервьюсида.
Ғарб ҳаво йўллари ширкатлари агар Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланмаса касодга учрашини қайд этган Медведов ҳодисалар жараёни бу даражага етиб боришини истамаслигини билдирар экан “ғарблик дўстларимиз бунинг фарқига боришини истардик”, дея таъкидлади.
Медведовнинг даъво қилишича, Ғарб давлатларининг Россияга қарата янги жазо чораларини қўллаши Украина инқирозига ҳеч қандай таъсир қилмайди, аксинча глобал хавфсизлик тизимига таҳдид туғдириши мумкин.