Мелман: Исроил учун ИШИД эмас Жабҳатун Нусра таҳдиддир

321
0

2780446_975Исроилда чиқадиган “The Jerusalem Post” газетасининг бош редактори таҳлилчи Йосси Мелманнин билдиришича, Исроил ҳукумати “ИШИД” ташкилотига асосий таҳлика сифатида қарамайди. Яъни Исроил ИШИД ташкилотини ўзига нисбатан жиддий хавф туғдирадиган “террорчи” ташкилот деб ҳисобламайди.

“Timeturk” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, яҳудий таҳлилчи Йосси Мелман “ИШИД” ташкилоти Исроил давлати учун асосий таҳлика сифатида қаралмаслигига унинг Исроил чегарасидан узоқда эканлигини сабаб қилиб кўрсатади. Аммо Асад кучларига оғир зарбалар бериб, бир неча кун аввал Исроил чегаралари атрофидаги минтақаларни қўлга киритган Жабҳатун Нусра мужоҳидлари эса Исроил учун асосий таҳлика сифатида баҳоланмоқда.

Исроил чегарасида Исломий жабҳа ва Жабҳатун Нусра мужоҳидларидан жуда кўпчилиги ўрнашиб олганлиги ҳақида ёзган газета уларнинг ичида “Мусулмон биродарлар” жамоасига мансуб шахслар ҳам борлиги ва бу ҳолат Исроилга катта таъсир қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Сурияда Асад кучларига қарши кураш олиб бораётган ва бир қанча гуруҳлардан тузилган Жабҳатул Ислом ва Ал-Қоидага алоқадор деб кўрилган Жабҳатун Нусра каби жиҳодий гуруҳлар бир неча кун аввал Исроилнинг қўл остида бўлган Жўлон тепалиги чегараларини бузиб ўтишган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here