Террорга (Исломга) қарши курашда ҳамкорлик Tеррорга (Исломга) қарши курашда ҳамкорликдавом этади

571
0

 soОбама идораси Мисрга аввал ваъда қилган 10 дона вертолётни ҳозиргача етказиб бермади. АҚШ давлат котиби Жон Керри мисрлик ҳамкасби Самиҳ Шукри билан телефон орқали боғланиб, ваъда қилинган ёрдамлар етказиб берилиши ҳақида яна янгидан сўз берди.

 Керри Июнь ойида Мисрга сафар қилиб “террорга (Исломга) қарши курашда ҳамкорлик” доирасида Мисрга 10 дона вертолёт берилишини билдирган эди. АҚШ давлат котиби бу борада яна сўз берган бўлса ҳам верталётларни ҳозиргача етказиб берилмаганлиги шунчаки бир эътиборни жалб қилиш сифатида изоҳланмоқда.

Керри Миср ташқи ишлар вазири Самиҳ Шукри билан телефон орқали сўзлашгандан кейин орадаги муносабатлар ҳақида маълумот берди. Керрининг билдиришича, АҚШнинг Мисрга берадиган ҳарбий ёрдамлари давом этади ва улар террорга (Исломга) қарши курашда ҳамкорлик қилиш қарорида қатъийдирлар.

АҚШ давлат котиби Жон Керри аввал берган баёнотида АҚШ ўтган йилда тўхтатиб қўйган 1,3 миллиард долларлик ҳарбий ёрдамнинг бир қисми Мисрга етказиб берилиши ва 10 дона Апачи вертолётини Мисрга юборилишини билдирган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here