Рус армияси Украинада ҳарбий амалиёт бошлашга тайёргарлик кўрмоқда

719
0

140828152105_natoРоссия ўзининг минглаган аскарларини Украина чегарасидаги Миллорево ҳарбий ҳаво базасига жойлаштирганлиги айтилмоқда. НАТОнинг Белгиядаги марказий қароргоҳида Генерал Нико Так матбуот анжумани ташкил қилди. Генерал Так анжуманда сунъий йўлдош орқали суратга олинган Миллорево ҳарбий ҳаво базасидаги ўзгаришларни тақдим қилди. Такнинг маълум қилишича, Россия минтақага кучли ва ҳужумкор отрядини жойлаштирган.

Генерал Нико Так икки ҳафта ичида Украинада Россия ҳарбийларининг сони янада ортиши мумкинлигини билдирди. Так матбуотга тақдим қилган сунъий йўлдош орқали олинган тасвирларда русларга қарашли бир лагерда ва россияпараст айирмачилар ўрнашиб олган минтақада самалётларни нишонга оладиган қуроллар ва танк батальонлари жойлаштирилганлиги кўринади. Россиянинг қуроллари юксак даражада замонавий эканлигига эътибор қаратган Так Россия армияси Украинада ҳарбий амалиёт бошлашга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

НАТО генерали Так разведка маълумотларига таянган ҳолда берган баёнотида, минтақага келган рус ҳарбийларининг сони жуда кўп эканлигини қайд этди. Шунингдек Такнинг таъкидлашича, Россия ҳарбийлари Украинадаги айирмачи кучларга жуда кўп миқдорда замонавий қурол яроқлар ва танклар ва зирҳли автомашиналар етказиб берган. Голландиялик генерал бу қуролларнинг айирмачиларга топширилиши ва рус ҳарбийларининг минтақага жойлаштирилиши у ердаги вазиятнинг тобора кескин тус олаётганидан дарак бераётганлигини урғулади.

НАТО бош котиби Андрес Фог Расмуссен ҳам Брюсселда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг сўзлаган нутқида Россияни Украинада беқарор вазиятни вужудга келтиришда айблади.

Айни кунда Москвада ташкил қилинган матбуот анжуманида сўзлаган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу айбловларни рад этиб, айблаётганларнинг ҳеч қандай далил исбот йўқлигини билдирди.

“Бундай айбловлар бир неча бор такрорланди. Украина инқирози бошлангандан буён бу ишда доим Россияни айблаб келишади. Турли хил туҳмат-бўҳтонларни биринчи марта эшитаётганимиз йўқ. Лекин улар бизга бирор марта далил исбот келтирган эмас”, деди Россия Ташқи ишлар вазири Лавров.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here