Кейинги пайтларда Англияда истиқомат қилаётган хотин қизлар орасида румол ўраган муслималар сони кундан кунга ортиб бораётгани кўзга ташланмоқда. Шу вақтгача хотин қизларнинг кўчаларда румол ўраб юришларига мусулмон оилаларнинг қатъий талаблари ёки босимлари сабаб қилиб кўрсатилар эди. Аммо кейинги тадқиқотлардан аниқ бўлишича, бу даъволарга зид равишда мусулмонларга қилинаётган ҳужумлар уларнинг уйғонишига сабаб бўлаётгани айтилмоқда.
“Reuters” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Англияда мусулмонларга қарата қилинаётган босимлар ва ҳужумлар мамлакатда истиқомат қилаётган муслима аёлларнинг румол ўраб юришларига жалб қилмоқда. Исломофобик ҳужумларга дуч келаётган муслималар учун бу ҳолат уларнинг кўзлари очилишига сабаб бўлаётгани айтилади хабарда.
Агентлик тарқатган хабарда Англиянинг пойтахти Лондонда истиқомат қиладиган бир муслима қизнинг румол ўрашни бошлаш хикояси келтирилади. Гзетанинг ёзишича, Сумрен Фарук исмли ёш қиз Лондон кўчаларида учраган ҳужумлар туфайли румол ўраб юришга қарор қилган. Ахлоқсиз ҳужумларга жавоб сифатида ва ўзининг муслималигини белгиси сифатида румол ўраб юришга қарор қилганлигини айтади Сумрен газета билан ўтказган суҳбатда.