Ийд рамазон муборак бўлсин

1240
0

Имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган Ислом динини ғолиб қилишни ҳамда уларнинг аҳволини хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.

“… сўнг Пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади”, дея башорат қилган Аллоҳнинг Росулига, у кишининг оилалари, асҳоблари ва у зотга яхшилик билан эргашиб, Ислом ақидасини ўзининг фикратига асос қилиб олган зотларга салоту саломлар бўлсин, аммо баъд:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Туркистон сайти таҳририяти сиз азиз мусулмонларни муборак рамазон ҳайити билан холисона табриклайди. Олий ва ҳар ишга Қодир Роббимиздан мусулмонлар учун ўз нусратини тезлатишини ва уларни Ислом давлати билан сийлашини илтижо қилиб сўраймиз.

Исломий байрамларда барча мусулмонларнинг қалбини шодлик, хурсандчилик эгаллайди. Аммо ушбу муборак кунларда ифлос яҳудийлар Ғазодаги мусулмонларни аёвсиз оммавий равишда қирғин қилар экан, Бирмада бутпарастлар ночор қолган мусулмонларни турли жирканч услублар билан қатл қилар экан, Марказий Африка республикасида насроний гуруҳлар мусулмонларни тириклайин ёқар экан, Сурия, Ироқ, Афғонистон, Россия, Ўзбекистон, хуллас ер юзининг барча ерларида мусулмонлар тинимсиз азият чекар, бу хурсандчиликлар асло татимайди. Хурсандчилик мукаммал бўлиши учун албатта, Ислом диёрларини капитализм ифлослигидан озод қилмоқ ва исломий ҳаётни қайта бошламоқ лозимдир.

Бу эса пайғамбарлик минҳожи асосидаги тўғри йўлни тутувчи иккинчи рошид Халифалик давлатини бино қилиш билангина амалга ошади. Аллоҳ Субҳанаҳунинг ваъдасини ва Росулуллоҳ Aнинг башоратларини рўёбга чиқариш билан амалга ошади. Туркистон сайти таҳририяти бутун мусулмонларни ушбу халифалик давлатини тиклаш учун фаолият қилишга даъват қилади.

Ислом давлати қулатилгандан буён Дунёдаги 1 миллиард 600 миллион мусулмон тўқсон учинчи марта Муборак рамазон ҳайитини Халифасиз кутиб олишмоқда.

Инша Аллоҳ кейинги ҳайит байрамлари табригини жиноятчи ҳокимларидан халос бўлган ҳолда, ошкора равишда шахсан Халифамизнинг ўзидан эшитишни Улуғ Роббимиздан ёлвориб сўраймиз. Зеро, Халифалик давлатига мусулмонлар халифаси бош бўлиб одамларни чиркин капиталистик зулмидан Ислом нури ва адолатига олиб чиқади.

Барчангизни муборак рамазон ҳайит байрами билан яна бир бор табриклаймиз. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло барчамизнинг тоат-ибодатларимизни қабул қилсин!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here