Радиода тарқатилган хабарга кўра, АҚШ давлат котиби кейинги соатларда Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва шу онда Исроилда бўлган БМТ бош котиби Пан Ги Мун билан учрашув ўтказиши кутилмоқда.
Хабарда айтилишича, Керри бу ердаги учрашувларини тамомлаши ортидан Рамаллоҳга ўтади ва у ерда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашади.
Керри аввал бу мавзуда БМТ бош котиби Пан Ги Мун, Миср ташқи ишлар вазири Самиҳ Шукрий ва Араб давлатлари лигасининг бош котиби Набил Арабий билан учрашув ўтказган, бироқ натижа чиқмаган эди.
Керридан аввал Исроилга келган БМТ бош котиби Пан Ги Мун Исроил президенти Бенямин Нетаняҳу билан кўришиб, Ҳамаснинг Исроилга отган ракета ҳужумларини қаттиқ қоралади. Аммо Исроилнинг 650 нафарга яқин мусулмонларнинг ўлимига сабаб бўлган қирғинбарот ҳужумлари ҳақида эса “ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи”, дея АҚШнинг сўзини такрорлади.
Тел-Авивда Нетаняҳу билан матбуот анжумани ташкил қилган БМТ бош котиби ҳеч бир ўлканинг мактаблари ва шифохоналари ҳужумга тутилишини истамаслигини билдирар экан, Ҳамас Исроилга ракета отишида ноҳақ эканлигини таъкидлади. Аммо БМТ бош котиби Исроилнинг ҳужумларидан эса кўз юма қолди. Охирги олинган хабарларга кўра, Исроил армияси 16 кун ичида 4349 марта ҳаводан, 4367 марта денгиздан, 6325 марта қуруқликдан, жами бўлиб 15041 марта ҳужум уюштирган. Ғазода ўндан ортиқ шифохоналарни, 6та сув ҳавзаларини ва 45та масжидни ракетта ҳужумига тутган. Улардан бир қанчаси ер билан яксон бўлгани айтилмоқда. Пан Ги Мун Исроилнинг бу ҳужумларини “ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи” эканлигини айтиб “ўлкани ҳимоя қилиш ҳуқуқига ҳурмат билан қараймиз”, деди.
Нетаняҳу ҳам Пан Ги Мунниг сўзини маъқуллаб “Исроил фақат ўзини ва фуқароларини мудофаа қилмоқда. У фақат қонуний ҳуқуқидан фойдаланяпти”, дея билдирди.