Ваниҳоят БМТ сукунатни бузишга мажбур бўлди

599
0

12444 БМТ хавфсизлик кенгаши Ғазода дарҳол ўт очишни тўхтатишни эълон қилишга чақирди.

Иорданиянинг ташаббуси билан фавқулодда йиғилиш ўтказган БМТ хавфсизлик кенгаши махфий учрашувдан сўнг Ғазо минтақасида ўлганлар сони ортиб боришидан жиддий ташвишда эканлигини билдирди. БМТ бош котиби Пан Ги Мун ҳам Ғазонинг Шежайя тумани бомбаланишини ваҳшийлик деб атади.

Аммо Исроил БМТ хавфсизлик кенгашининг чақирувига парво қилмай Ғазони ердан ҳам, осмондан ҳам бомбалашни давом эттирмоқда. Исроилнинг қирувчи самалётлари эрта тонг пайтида Шежайя ва Магҳаз туманларини ҳаводан бомбардимон қилар экан, қуруқликдан танклар билан ўққа тута бошлади. Бу қирғин икки ҳафта аввал бошланган қирғинлар ичида энг қонлиси бўлди. Ҳужум оқибатида юздан ортиқ мусулмон ҳаётдан кўз юмди.

Воқеани жонли тарзда ёритиб бораётган Алжазира мухбири Wael Dahdouh ҳодисалар ҳақида хабар қилар экан, кўз ёшини тутиб тура олмади. Тонг отиши олдидан ҳужумга учраган Шежайядан эфирга жонли боғланган Wael Dahdouh йиғидан ўзини тўхтата олмаганлиги учун жонли эфир тўхтатилди. Ҳатто оғзига талқон солиб олган Фаластин президенти Маҳмуд Аббос – қўлидан бир иш келмаса ҳам –  Исроилнинг бу галги ҳужумини “қирғин” дея сифатлашга журъат қилди.

ББСнинг араб хизматига интервью берган Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу эса Шежайя туманини “террор қалъаси”, дея номлади. Нетаняҳунинг даъво қилишича, Исроилга отилаётган ракеталар Шежайя туманидан отилмоқда. У Исроил армияси аҳоли зич яшайдиган минтақаларги кириши айтиб,  ҳужумларни давом эттиришини билдирди.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here