Украинадаги жангларда 48 киши ўлдирилди

564
0

444 Украина армияси тарафидан мамлакат шарқидаги Донеск ва Луганск шаҳарларида россияпараст айирмачиларга қарата ўтказилган амалиётда 48 кишининг ўлдирилганлиги ва жуда кўпчиликнинг яраланганлиги маълум қилинди.

Амалиёт чоғида ўлганларнинг 30 нафари Россияпараст айирмачилардан эканлиги ва ўлганлар орасида тинч фуқаролар ҳам борлиги айтилмоқда. Украина мудофаа вазирлиги тарафидан чиқарилган баёнотда айтилишича, Гарловка шаҳридаги айирмачиларга қарата уюштирилган беш марта ҳаво ҳужумида 30 нафар айирмачи ўлдирилган. Донеск соғликни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотга кўра, Петровск минтақасида юзага келган тўқнашувда 6 нафар тинч фуқаро ҳаётдан кўз юмган, 10 нафари яраланган.

Ўтган ҳафта қаттиқ жанг ортидан Славянск, Краматорск, Дружковка, Николаев, Константиновка ва Артемивска шаҳарларини қўлга киритган Украина армияси минтақани назорат қилиш учун бор кучини сарфламоқда. Луганск, Донецк, Стрелков, Карловка ва Северск шаҳарларида ҳамон жанглар давом этмоқда.

Туркистон:

Барчага маълумки Украинада Россия билан АҚШ ўртасида кураш кетаяпти. ЕИ хам АҚШ томонида. Бу биз учун, сақофий мустамлака қилишнинг нечоғлик қуввати бор эканини кўрсатиб бераётган бир дарс бўлиши лозим. Мустамлака турларининг бири бўлган сақофий мустамлака қилиш ёки бўлиш нечоғлик ахамиятли экани хақида Хизб ут Тахрир қарийб 60 йилдан буён даъват қилиб келади. Исломий юрт мусулмонларининг куфр таъсиридан кутула олмаётганининг асосий сабабларидан бири, шу куфр сақофати билан мусулмонлар сақофатланиб бораётганида деб таъкидлаб келади. Улар ичимиздаги ихтидорли ёш кадрларимизни атайин танлаб, уларга қаттиқ эътибор қаратиб, керак бўлса ўз юртларига олиб кетиб, уларни бизларга қарши таёрлашади. Улар қайтганларида эса, ўзларига ўхшаган минглаганларини таёрлаб беришади. Натижада худди Украинада ярми Европа стандартлари томонда бўлишса, ярми Россия кўзқарашлари учун жон беришаётгандек, мусулмонлар хам куфр манфаати устида жонбозлик кўрсатишади. Хатто мусулмон зиёлилари ёки сиёсатчилари, бир неча куфр давлатларига бўлиниб олишиб, уларнинг манфаатлари учун хаётларини хавфга қўйиб бўлса хам итдек хизмат қилишади.

Шунинг учун умматни исломий сақофат билан суғориб олмай туриб, унга куфр сақофатларини борчаси зиён эканлиги тушунтириб берилмай туриб ундан Ислом шавкатини қайтариш талаб қилинмайди. Унга исломий сақофат сингдириб олинганидан кейин эса, у ўзи Исломни хаётга қайтадан олиб келиш сари харакатланади ва албатта мувоффаққият қозонади. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here