ИШИДнинг Халифаликни эълон қилиши тўғрисида
Халифаликнинг эълон қилиниши дунё низомини ўзгартиради
ИШИД (Ироқ ва Шом Ислом Давлати) ташкилоти Ироқда Халифаликни эълон қилганидан сўнг бутун дунёдаги мусулмонларда ростдан ҳам Халифалик эълон қилиндими ё бу қуруқ гапми, деган саволлар пайдо бўлди. Шунинг учун мусулмонлар билиши лозимки, ҳар қандай ташкилот бирор жойда Халифалик эълон қилмоқчи бўлса, у албатта Росулуллоҳ Aнинг бу тўғридаги тариқатларига эргашиши лозим. Шу жумладан, бу ташкилотнинг ўша жойда очиқ ҳукмронлиги (ҳокимияти) бўлиши, бу ҳукмронлиги унинг ички ва ташқи жиҳатдан хавфсизлигини ҳимоя қилиши ҳамда Халифалик эълон қилинадиган минтақада давлат таянчлари бор бўлиши зарур. Росулуллоҳ A Мадинаи Мунавварада Ислом давлатини барпо этган пайтда айнан шу нарсалар мавжуд бўлган: Масалан, Мадинадаги ҳокимият Росулуллоҳ Aда бўлган, ички ва ташқи хавфсизлик Ислом ҳокимияти хавфсизлигида бўлган, атроф минтақадаги давлат таянчлари Мадинада бўлган.
Аммо Халифалик эълон қилган ИШИД ташкилоти на Сурияда на Ироқда салтанат (ҳокимият)га эга эмас. Бу ташкилот на ичкарида ва на ташқарида хавфсизлик ва омонликни рўёбга чиқара олган эмас. Ҳатто улар халифа деб байъат қилган Абу Бакр Бағдодий у ерда очиқ намоён бўла олмайди ҳам, аксинча, давлат эълон қилинишидан олдин қандай яширин ҳолатда юрган бўлса, ўшандайлигича қолган! Бу эса Росулуллоҳ Aнинг ҳолатларига зиддир. Ул зот Ислом давлатидан олдин Савр ғорида яширинишларига тўғри келган. Бироқ давлат барпо бўлгач, ишларни бошқарганлар, армияга қўмондонлик қилганлар, одамлар ўртасидаги келишмовчиликларни ажрим қилганлар, элчилар юборганлар, ўзлари яширинмасдан очиқ ҳолда элчиларни қабул қилганлар, чунки давлатдан олдинги ҳолат кейинги ҳолатдан фарқ қилган… Хуллас, ИШИДнинг Халифалик эълон қилиши мазмунсиз бемаъни нарсадир. У худди олдинги Халифалик эълон қилганларга ўхшайди, уларнинг воқеда ҳақиқати ҳам, таянчи ҳам бўлмаган. Улар фақат ўзларидаги ички ҳиссиётларни қондиришган, холос. Чунки бири ўзини халифа деб эълон қилган бўлса, бошқаси маҳдий деб эълон қилган… Улар на таянчга, на салтанатга эга бўлишган, на хавфсизлик ва на омонликни рўёбга чиқара олишган…!
Шубҳасиз, Халифалик муҳим аҳамиятга эга давлат. Шариат уни барпо қилиш тариқатини, бошқарув, сиёсат, иқтисод ва ташқи алоқалар… каби барча соҳаларда аҳкомларни қандай истинбот қилиш лозимлигини очиқ баён қилган. Халифалик бу электрон сайтларда, телевидение, радио, матбуот каби ахборот воситаларидан овоза қилинган қуруқ эълон эмас. Балки у дунёни титратадиган буюк ҳодиса бўлиб, томири ўша ерда мустаҳкам илдиз отган бўлади, салтанати ички ва ташқи жиҳатдан хавфсизликни сақлаб туради, ичкарида Исломни татбиқ қилади, ташқарида уни даъват ва жиҳод орқали бутун дунёга етказади…
Бироқ бу ерда тўхталиб, баҳс-мунозара қилиш шарт бўлган бошқа нарса, яъни хавф бор. Хавф шуки, ИШИД ташкилотининг бу эълони содда фикрловчи кишиларнинг Халифалик тўғрисидаги фикрларига нисбатан салбий таъсир кўрсатиб, бу фикр ўзининг олий мавқеидан тушиб кетиши ва мусулмонлар наздидаги катта аҳамиятини йўқотиб, жуда ҳам мўрт фикр бўлиб қолиши мумкин. Натижада бирор шаҳар, майдон ё қишлоқдан ҳар қандай кимса чиқиб, ўзини халифа, деб эълон қилавериши, одамлар унга нисбатан яхши гумонда бўлиб, атрофига йиғилиши мумкин. Ана шунда Халифаликнинг соддадил кишилар қалбидаги аҳамияти, буюклиги йўқолади, унинг ҳар қандай киши ҳеч мазмун-моҳиятисиз гапираверадиган чиройли номи қолади, холос… Обдан ўйланиб кўриш шарт бўлган нарса мана шу. Хусусан, унинг шартлиги шундаки, бугун аввалгига нисбатан Халифалик барпо этилишига оз қолди, мусулмонлар унинг барпо этилишини сабр-тоқат билан кутмоқдалар. Улар Ҳизб ут-Таҳрирни бу йўлда Росулуллоҳ Aнинг Мадинаи Мунавварада давлатни барпо этишдаги тариқатларини маҳкам ушлаган Ҳизб деб билмоқдалар… Шу билан бирга, улар Ҳизб билан Ҳизбни ўз бағрига олган Уммат ўртасидаги жонли таъсирли алоқа вужудга келганини ҳам кўриб турибдилар. Мусулмонлар ушбу таъсирли алоқадан исломий биродарликни англаб етмоқдалар ва Ҳизбнинг Халифалик барпо этишга муваффақ бўлади, ишларни яхши бошқаради, албатта Пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади, дея яхши умидда турибдилар. Мана шундай бир пайтда бу эълон чиқиб, ушбу содда одамлар зеҳнларидаги Халифаликни хиралаштириб кўрсатмоқда, балки айтиш мумкинки, унинг воқеини қора қилиб кўрсатаётган бўлиши ҳам мумкин.
Шунинг учун барча исломий ҳаракатларга Муҳаммад A тариқатига эргашган ҳолда Халифаликни тиклаш учун ҳаракат қилиш вожиб. Зеро, фақатгина Пайғамбар тариқатига эргашиш орқалигина Халифаликни тиклаш мумкин, бусиз иложи йўқ.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Twitter:http://twitter.com/htmediapak
Facebook: http://www.facebook.com/pages/Naveed-
Butt-Media-Office-HT/116266191744214
e-mail:htmediapak@gmail.com
Webpage: www.hizb-pakistan.com
Alloh nusratni yaqin qilsin)))