Сурия миллий коалицияси ўзига янги раҳбар сайлади

734
0

هادي-البحرة-هدفنا-تقويم-الاخطاء-السابقة-625x330Сурия миллий коалицияси Истамбулда ўтказилган йиғилишда Саудия Арабистони ҳукумати учун яқин шахслардан саналган Холид Баҳрани ўзига янги раҳбар этиб сайлади. Вазифасидан бўшатилган Аҳмад Жарбанинг ўрнига Холид Баҳра 62% овоз билан коалиция раҳбари этиб сайланди.

Америкада таълим олган ва узоқ йиллар Саудия Арабистонида яшаган Холид Баҳра миллий коалициянинг собиқ раҳбари Аҳмад Жарбага яқин одам экани айтилмоқда. Истамбулда ўтказилган ялпи мажлисда Баҳра айнан Жарбанинг дастаги билан Суриядаги инқилобчи кучлар миллий коалиция раҳбарлигига сайланди.

Сурияда Асад режимига қарши олиб борилаётган ички урушни тўхтатиш мақсадида Женевада ўтказилган, аммо кутилган натижани бермаган учрашувларда Холид Баҳра мухолифатнинг бош музокарачиси вазифасини бажарган эди.

Сурия миллий колицияси йўқотишларни камайтириш мақсадида янги стротегия белгилаш учун учрашувларини давом эттирмоқда. Озод Сурия армиясининг қўмондони Абдуллоҳ Башир Ғарб давлатларидан дастак кутаётганини билдирди.

Обама ҳукумати Сурия мухолифатини ҳарбий машғулотдан ўтказиш ва зарурий жиҳозлар билан таъминлаш учун ўтган июн ойида конгресдан 500 миллион доллар талаб қилган эди.

Бу ёрдамлар мухолифат назорати остидаги минтақаларда барқарорликни сақлаш ва террорга (Исломга) қарши туриш учун ишлатилиши кўзда тутилган. Айни пайтда АҚШ ҳукумати бу ёрдамлар фақат демократик кўзқарашдаги илмоний мухолифатга берилишлигини таъкидламоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here