Куч ишлатиш орқали амалдаги конуституцион тузумни ағдариш даъвоси билан Россияда қўлга олинган Ҳизбут Таҳрирга мансуб тўрт киши учун Москва шаҳар маҳкамасида давлат прокрори тарафидан бу гал ортиқча муддат сўралди. Одатда айни айб билан қўлга олинган бошқа маҳбуслар учун бунчалик узоқ муддат сўралмас эди.
Прокрор Алексий Лвович гуруҳ раҳбари сфатида кўрилган 37 ёшли Азизбек Иманов учун 15 йил, Россия фуқаролигига эга асли доғистонлик 40 ёшли Шамил Исмаилов ва 34 ёшли Сайфул Курбановга 10 йилдан, Тожикистон фуқароси бўлган Зикруллохон Раҳмонхўжаевга эса 11 йил қамоқ жазоси берилишини сўради.
“Kavpolit” ахборот агентлигининг хабарига кўра, маҳбуслар ўзларининг Ҳизбут Таҳрир уюшмасига мансублигини тан олишган. Аммо “куч ишлатиш йўли билан амалдаги кониституцион тузумини қулатиш” даъвосини эса тамоман рад этишган. Маҳбусларнинг таъкидлашича, бундай даъволар фақатгина проқратуранинг босими остида олинган тергов хулосаларига таянилган ҳолда билдирилмоқда.