НАТО бош котиби Андрес Фог Расмуссен “The New York Times”га берган интервьюсида айтишича, Россия шарқий Украинада вазиятни издан чиқаришда иштирок этмоқда ҳамда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Бош котибнинг таъкидлашича, Украина шарқидаги ноқонуний қуролли бирлашмалар Россиядан қурол-яроғ, шу жумладан самолёт ва вертолётлар қарши тузилмалар билан таъминланмоқда. “Айирмачиларга бундай қуролларни ким етказиб бериши мумкин? (Россиядан бошқа) яна ким бўлиши мумкин?”, – деди бош котиб.
Бош котиб, санкцияларнинг янги босқичидан қутулиб қолиш учун Россия президенти Владимир Путин бераётган “юмшоқ” баёнотларга Ғарб алданиб қолмаслиги зарурлигини қўшимчалаб ўтди.
“Хатога йўл қўймаслик керак – бу аниқ тактика. У (Россия) зарурат туғилиб қолганда бостириб кириш учун очиқ имкониятлар қолдирмоқда”, – деди Фог Расмуссен.
Бош котиб, “Сентябр ойида Уэльсда бўлиб ўтадиган саммитда биз навбатдаги ишларимизни келишиб оламиз. НАТО ҳар қандай таҳдидларга қарши туришга тайёр. Бироқ тайёргарлик маблағ талаб қилади, шунинг учун биз саммитда янги эҳтимолий инвестицияларни ҳам мухокама қиламиз”, – деди.