Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Раштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан
ИШИД ташкилотининг Халифалик тиклагани тўғрисидаги эълони
ИШИД (Ироқ ва Шом Ислом Давлати) ташкилотининг Халифалик тиклаганини эълон қилиши тўғрисида савол йўллаган барча биродарларга… Узр, исмларингиз жуда ҳам кўплиги боис узундан-узун бўлиб кетди, шунинг учун уларни келтира олмадик.
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Айни масалага оид жавобни ўз вақтида жўнатган эдик, сизларга шу жавобни яна қайтараман:
Қадрли биродарлар!
1 – Ҳар қандай ташкилот бирор жойда Халифалик эълон қилмоқчи бўлса, у албатта Росулуллоҳ САВнинг бу тўғридаги тариқатларига эргашиши лозим. Шу жумладан, бу ташкилотнинг ўша жойда очиқ ҳукмронлиги (ҳокимияти) бўлиши, бу ҳукмронлиги унинг ички ва ташқи жиҳатдан хавфсизлигини ҳимоя қилиши ҳамда Халифалик эълон қилинадиган минтақада давлат таянчлари бор бўлиши зарур. Росулуллоҳ САВ Мадинаи Мунавварада Ислом давлатини барпо этган пайтда айнан шу нарсалар мавжуд бўлган: Масалан, Мадинадаги ҳокимият Росулуллоҳ САВда бўлган, ички ва ташқи хавфсизлик Ислом ҳокимияти хавфсизлигида бўлган, атроф минтақадаги давлат таянчлари Мадинада бўлган.
2 – Аммо Халифалик эълон қилган ИШИД ташкилоти на Сурияда на Ироқда салтанат (ҳокимият)га эга эмас. Бу ташкилот на ичкарида ва на ташқарида хавфсизлик ва омонликни рўёбга чиқара олган эмас. Ҳатто улар халифа деб байъат қилган Абу Бакр Бағдодий у ерда очиқ намоён бўла олмайди ҳам, аксинча, давлат эълон қилинишидан олдин қандай яширин ҳолатда юрган бўлса, ўшандайлигича қолган! Бу эса Росулуллоҳ САВнинг ҳолатларига зиддир. Ул зот Ислом давлатидан олдин Савр ғорида яширинишларига тўғри келган. Бироқ давлат барпо бўлгач, ишларни бошқарганлар, армияга қўмондонлик қилганлар, одамлар ўртасидаги келишмовчиликларни ажрим қилганлар, элчилар юборганлар, ўзлари яширинмасдан очиқ ҳолда элчиларни қабул қилганлар, чунки давлатдан олдинги ҳолат кейинги ҳолатдан фарқ қилган… Хуллас, ИШИДнинг Халифалик эълон қилиши мазмунсиз бемаъни нарсадир. У худди олдинги Халифалик эълон қилганларга ўхшайди, уларнинг воқеда ҳақиқати ҳам, таянчи ҳам бўлмаган. Улар фақат ўзларидаги ички ҳиссиётларни қондиришган, холос. Чунки бири ўзини халифа деб эълон қилган бўлса, бошқаси маҳдий деб эълон қилган… Улар на таянчга, на салтанатга эга бўлишган, на хавфсизлик ва на омонликни рўёбга чиқара олишган…!
3 – Шубҳасиз, Халифалик муҳим аҳамиятга эга давлат. Шариат уни барпо қилиш тариқатини, бошқарув, сиёсат, иқтисод ва ташқи алоқалар… каби барча соҳаларда аҳкомларни қандай истинбот қилиш лозимлигини очиқ баён қилган. Халифалик бу электрон сайтларда, телевидение, радио, матбуот каби ахборот воситаларидан овоза қилинган қуруқ эълон эмас. Балки у дунёни титратадиган буюк ҳодиса бўлиб, томири ўша ерда мустаҳкам илдиз отган бўлади, салтанати ички ва ташқи жиҳатдан хавфсизликни сақлаб туради, ичкарида Исломни татбиқ қилади, ташқарида уни даъват ва жиҳод орқали бутун дунёга етказади…
4 – Бу эълон бемаъни эълон бўлиб, ИШИД воқеини на олдга ва на ортга ўзгартиради. Чунки бу ташкилот Халифалик эълон қилишидан олдин ҳам бир қуролли ташкилот бўлган, ундан кейин ҳам бир қуролли ташкилот бўлиб қолади. Бу ҳаракатнинг қиладиган иши бошқа ташкилотлар билан ўзаро жанг қилишдан иборат бўлиб, бу гуруҳларнинг бирортаси Сурия ё Ироқда ёки уларнинг ҳар иккисида ўз салтанатини ёя олмаган. Агар бу гуруҳлардан бирортаси, жумладан, ИШИД ташкилоти давлат таянчлари мавжуд бўлган бирор минтақага ўз салтанатини ўрнатиб, Халифаликни ва Ислом татбиқини эълон қилганда эди, шаръий аҳкомларга мувофиқ барпо қилинган Халифаликми-йўқми, дея баҳс-мунозара қилинишга ҳақли бўлиб, эргашилган бўлур эди. Чунки Халифаликни барпо қилиш фақат Ҳизб ут-Таҳриргагина эмас барча мусулмонларга фарздир. Ким уни ҳақ-рост барпо қилса, албатта унга эргашилади. Аммо бу ердаги иш ундай эмас. Балки уларнинг ҳаммаси қуролли гуруҳлардан иборат бўлиб, ИШИД ташкилоти ҳам ўшалар жумласидан. Уларда давлат таянчлари ҳам, салтанат (ҳокимият) ҳам хавфсизлик ва на омонлик ҳам йўқ… Чунки ИШИД ташкилотининг Халифалик барпо этилгани тўғрисидаги бу эълони бемаънилик бўлиб, воқени ўрганиш учун тўхталишга арзимайди, чунки воқелик шундоқ ҳам очиқ кўриниб турибди…
5 – Бироқ бу ерда тўхталиб, баҳс-мунозара қилиш шарт бўлган бошқа нарса, яъни хавф бор. Хавф шуки, ИШИД ташкилотининг бу эълони содда фикрловчи кишиларнинг Халифалик тўғрисидаги фикрларига нисбатан салбий таъсир кўрсатиб, бу фикр ўзининг олий мавқеидан тушиб кетиши ва мусулмонлар наздидаги катта аҳамиятини йўқотиб, жуда ҳам мўрт фикр бўлиб қолиши мумкин. Натижада бирор шаҳар, майдон ё қишлоқдан ҳар қандай кимса чиқиб, ўзини халифа, деб эълон қилавериши, одамлар унга нисбатан яхши гумонда бўлиб, атрофига йиғилиши мумкин. Ана шунда Халифаликнинг соддадил кишилар қалбидаги аҳамияти, буюклиги йўқолади, унинг ҳар қандай киши ҳеч мазмун-моҳиятисиз гапираверадиган чиройли номи қолади, холос… Обдан ўйланиб кўриш шарт бўлган нарса мана шу. Хусусан, унинг шартлиги шундаки, бугун аввалгига нисбатан Халифалик барпо этилишига оз қолди, мусулмонлар унинг барпо этилишини сабр-тоқат билан кутмоқдалар. Улар Ҳизб ут-Таҳрирни бу йўлда Росулуллоҳ САВнинг Мадинаи Мунавварада давлатни барпо этишдаги тариқатларини маҳкам ушлаган Ҳизб деб билмоқдалар… Шу билан бирга, улар Ҳизб билан Ҳизбни ўз бағрига олган Уммат ўртасидаги жонли таъсирли алоқа вужудга келганини ҳам кўриб турибдилар. Мусулмонлар ушбу таъсирли алоқадан исломий биродарликни англаб етмоқдалар ва Ҳизбнинг Халифалик барпо этишга муваффақ бўлади, ишларни яхши бошқаради, албатта Пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади, дея яхши умидда турибдилар. Мана шундай бир пайтда бу эълон чиқиб, ушбу содда одамлар зеҳнларидаги Халифаликни хиралаштириб кўрсатмоқда, балки айтиш мумкинки, унинг воқеини қора қилиб кўрсатаётган бўлиши ҳам мумкин.
6 – Буларнинг барчаси бу эълоннинг вақтини савол остига, балки саволлар остига қўймоқда. Гап шундаки, бу – эълон эгаларининг ички ва ташқи жиҳатдан давлат хавфсизлигини ҳимоя қиладиган ҳеч қандай барқарор реал салтанатлари йўқ бўлган бир пайтда, фақат фейсбук ва ахборот воситаларида эълон қилинмоқда. Бундай вақтдаги эълон шубҳали. Айниқса, бирор фикрий уюшишга асосланмаган қуролли ҳаракатлардан осонгина фойдаланиб, уларнинг сафига Шарқу Ғарб жосуслари осонгина кириб олишлари мумкин. Маълумки бугун Ғарбу Шарқ Ислом ва Халифаликка қарши қаттиқ макр қилмоқда. Улар учун Халифаликни бадном қилиб кўрсатиш жуда муҳим. Улар унинг номини қора қилиб кўрсатишга муваффақ бўлишолмаган тақдирда, Халифаликнинг ҳар қандай киши ҳеч мазмун-моҳиятисиз гапираверадиган чиройли номи қолишидан, оқибатда бутун кофирларни зир титратадиган буюк ҳодиса душманларимиз кечаю кундуз ҳазил-мазаҳ қилиб ўйнайдиган қуруқ номга айланишидан манфаатдордир!!
7 – Бу ёвуз кимсалар нималар қилмоқчи бўлишмасин, биз Исломнинг Ғарбу Шарқдаги душманларига, уларнинг ялоқхўр, тобе, гумроҳ ҳукмдорларига шуни таъкидлаймизки, асрлаб дунёга ҳукмрон бўлган Халифаликни ҳамма билади. У ҳар қанча ҳийла-макр қилинмасин, қора қилинадиган ва қандайдир номаълум нарса эмас:
وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللّهُ وَاللّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ
«Макр қилишади, Аллоҳ ҳам макр қилади, ҳолбуки, Аллоҳ макр қилувчиларнинг устасидир» [Анфол 30]
Дарҳақиқат, карами кенг қудрати улуғ Аллоҳ Халифалик учун шундай бир ҳизбни тайёрлаб қўйганки, савдо-сотиқ ва тирикчилик ҳам Аллоҳнинг зикридан чалғитмайдиган эр кишилар бу Ҳизб сафидан жой олган. Улар Халифаликни чор атрофдан қалблари ва кўз-қулоқлари билан иҳота қилиб, унинг аҳкомларини, дастурларини, бошқарув ва идора аппаратини истинбот қилганлар, уни барпо этиш йўлида Росулуллоҳ САВ сийратидан заррача оғишмай ҳаракат қиладилар… Бирор қораликнинг ёпишишидан сақловчи девор, Аллоҳнинг изни ила, мана шу зотлардир, кофирлар ва уларнинг малай тобе ҳукмдорларининг фитналарини парчалаб ташловчи қоя, Аллоҳнинг мадади ила, шу зотлардир. Улар Ислом ва мусулмонлар душманлари макрини, Аллоҳнинг қудрати ила, ўз бўғизларига қайтариб урадиган сиёсатчилардир.
وَلَا يَحِيقُ الْمَكْرُ السَّيِّئُ إِلَّا بِأَهْلِهِ
«Ёмон макр-ҳийла фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилади» [Фотир 43]
Азиз биродарлар!
Исломий Халифалик жуда улуғ иш, даражаси ҳам буюк. Унинг барпо этилиши адаштирувчи ахборот воситалари ҳазил-мазах қилиб тарқатаётган хабар бўлмайди, аксинча, Аллоҳнинг изни ила, шундай кучли зилзила бўладики, халқаро мувозанатни издан чиқаради, тарих оқимини ўзгартириб юборади… У Росулуллоҳ САВ башорат берганларидек, Пайғамбарлик минҳожи асосида тўғри йўлни тутувчи Халифалик бўлиб қайтади. Уни барпо этувчилар ҳам илк рошид Халифаликни барпо этган зотлар мисоли покиза тақволи, Умматни яхши кўрадиган, Уммат ҳам уларни яхши кўрадиган, Умматнинг ҳаққига дуо қиладиган, Уммат ҳам уларнинг ҳаққига дуо қиладиган, Уммат улар билан учрашиш бахтига муяссар бўлган ва улар ҳам Уммат билан учрашиш билан бахтиёр бўлган зотлар бўладилар, бир-бирларини ёмон кўрадиган кимсалар бўлмайдилар… Пайғамбарлик минҳожи асосида кириб келаётган Халифалик соҳиблари мана шундай бўладилар. Зотан, Аллоҳ Субҳанаҳу Халифаликни шунга лойиқ зотларга беради. Биз Аллоҳдан ушбу Халифалик аҳли ва арбобларидан бўлишимизни умид қиламиз, Аллоҳ Субҳанаҳудан бизга уни барпо этиш бахтига муяссар қилишини сўраймиз.
فَاسْتَبْشِرُواْ بِبَيْعِكُمُ الَّذِي بَايَعْتُم بِهِ
«Бас, қилган бу савдоларингиздан шод бўлингиз» [Тавба 111]
Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг, қадрли биродарлар, Аллоҳ сиз кўрсатган меҳнатларингизни зое кетказмасин, қилган дуоларингизни рад этмасин, қилган умидларингиздан умидсизликка туширмасин. Бас, шундай экан, бизга беҳисоб фидоийлик ва жасорат билан ёрдам беринг, ўзингиз томонидан Аллоҳга бирор яхшиликни кўрсатинг Аллоҳ ҳам сизга беҳисоб яхшилик ато этсин, ҳар хил қуруқ гап-сўзлар ҳақиқий жиддий ҳаракатингиздан чалғитмасин.
Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Мен бу масалага мана шу берилган жавоб етарли деб умид қиламан. Аллоҳ сизларни муваффақ қилиб, Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин. Сизу бизни тўғри ишга ҳидоятласин.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта
4 рамазон 1435ҳ
2 июн 2014м
Ассалом алайкум мусулмон 73фиркага булинади диелган хадисда ,куп фиркалани биламан ахли суннатга карши лекин хизбуттахрир даватларида суннатга карши бирор хилофликни эшитмадим ,ахли суннат жамоаси хизбуттахрир бизни жамоага карши диешади шунга нима дийсиз .
Ахли суннатман деганлар турт мазхабдан бирини узига мазхаб килиб олади колганинихам рад килмайди ,хизбуттахрини мазхаби борми ,акидаси хакда малумот берсангиз.
Мани хайрон килгани шуки ,
Ман ахли суннатни Тугри йулда деб биламан ,хизбуттахрирни ахли суннатга бирор карши тарафини эшитмадим лекин ахли суннилар айтишади хизбуттахрир ахли суннага карши жамоа диешади.
Хакикат битта булади хизбуттахрир хакида купрок билмокчиман.
Assolomu alaykum Eler.Siz shu saytdagi savol javob mavzusiga kirsangiz javob bor edi.Men sizga kursatishga harakat qilaman,uzinigiz ham izlashga harakat qiling uka !!! ??
http://uz.hizb-turkiston.net/%D1%81%D0%B0%D0%B2%D0%BE%D0%BB-%D0%B6%D0%B0%D0%B2%D0%BE%D0%B1-%D0%BC%D0%B0%D0%B9%D0%B4%D0%BE%D0%BD%D0%B8/?mingleforumaction=viewtopic&t=13
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух
Кадимий Туркистон(хозирги Марказий Осие’ халклари ку’пчилиги Ханафий мазхабида ва бугунги мусулмонлар орасида ту’рт мазхабдан ташкарида бу’лган кимса адашган деган фикр кенг таркалган.
1савол Ту’рт мазхабдан ташкарида бу’лган кимса хакикатдан хам адашган хисобланадими?
2.Хизб ут Тахрир ал Исламий жамоаси аъзолари шу ту’рт мазхабдами(Ханафий,Шофий,Моликий,Ханбалий) е’ки Хизб ут Тахрир алохида мазхабдами
Яъни Хизбнинг алохида мазхаби борми?
Илтимос кенгрок е’ритиб берсангиз
Вассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух
turkiston.-
net
Administrator
Posts: 226
Permalink
PostRe: Хизб ут Тахрир ва турт мазхаб хакида
on: August 26, 2013, 16:24
Quote
Ва алейкум ассалом вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ, аммо баъд:
«Қадимий Туркистон(ҳозирги Марказий Осиё халқларининг кўпчилиги Ҳанафий мазҳабида ва бугунги мусулмонлар орасида тўрт мазҳабдан ташқарида бўлган кимса адашган деган фикр кенг тарқалган.
1савол “Тўрт мазҳабдан ташқарида бўлган кимса хақиқатдан ҳам адашган ҳисобланадими?» деган саволга,
Жавоб: машҳур мазҳаб тўрта бўлиб қолган ҳалос, машҳур бўлмаган мазҳаблар ҳам бор, м; шийъалардаги “имомийя” (Жаъфарийя) ва “зайдийя” мазҳаблари. Бу мавзуъни яхши тушуниш учун “ислом низоми” китобидаги “шаръий ҳукм” темасини ва “исломий шаҳсия 1жуз” китобидаги “ижтиҳод ва тақлид” темаларини ўқинг.
2.«Ҳизбут-Таҳрир ал Исломий жамоаси аъзолари шу тўрт мазҳабдами(Ханафий,Шофий,Моликий,Ханбалий) ёки Ҳизбут-Таҳрир алоҳида мазҳабдами. Яъни Ҳизбнинг алоҳида мазҳаби борми?» деган саволга,
Жавоб: Ҳизб аъзолари хар қандай мазҳабдан бўлиши мумкин, ҳизб алоҳида мазҳаб эмас, у сиёсий уюшма, у Исломга иймон келтириб, уни ҳаётга олиб келиш учун харакат қилаётган йигитларнинг шу иш бўйича бирлашган жамоатидир. Ҳизб аъзоларини ҳарбий қисмга чақирилган салдатларга ўҳшатиш мумкин. Унда ҳамма мазҳабдан бўлиши мумкин, лекин ҳарбий ишларда ҳарбийлар учун қабул қилинган ҳукм ва тартиб интизомларга риоя қилиши шарт. Аммо ибодатларида ёки оилавий ишларда ўзи қабул қилган ҳукмга амал қилаверади. Ҳизбийлар ҳам ҳизб ишларида ва ўз ғояси(Исломий хаётни қайта бошлаш)га етиш учун зарур деб табанний қилган ҳукмларда унга амал қилиши шарт. Табаний қилмаган ўринларда ўз мазҳабида юриши жоиз.
Вассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух
Аssalomu aleykum! hozirgi kunda mazhabsizlar haqida tez tez gaplar chiqyapti, mazhabsiz jamoalar kimlar va ularni tutgan yoli togrimi? oldindan rahmat.
turkiston.-
net
Administrator
Posts: 226
Permalink
PostRe: mazhab
on: February 7, 2014, 16:00
Quote
Ва алайкум ассалом
Мазхаб дейилганда бир мужтахидга эргашишлик тушинилади. Мусулмонлар икки хил бўлади, мужтахид ёки муқаллид, мужтахид ижтиход илмини эгаллаган ва Қуръон ҳадислардан ҳукм олувчи олим, муқаллид эса мужтахид чиқарган ҳукмларга эргашувчи одам. Мазхабга эргашмаган жамоаларни ижтиход қилиб Қуръон ва ҳадислардан ҳукм оладиган олими бўлса мумкин, лекин Қуръон ва ҳадислардан ҳукм олишга араб тилини билиш кифоя қилмайди, балки ижтиход илмини билиши керак, агар ижтиход илмини билмаса бир мужтахидга эргашсин акс холда гунохкор бўлади.
Мужтахидлар ҳақида кенгроқ малумотга эга бўлмоқчи бўлсангиз кутибхонадаги “Низомул ислом” китобини “шаръий ҳукм” темасини ўқинг, агар ижтиход илмини ўрганмоқчи бўлсангиз “Шахсия 3” китобини ўқинг.
SOVOLIZI HAM USHA ERGA EZSANGIZ JAVOBI TEZROQ BORSA KERAK UKA !!!