Босқинчилик амалиётлари Шаҳарнинг бир нечта нуқталарида айнан бир вақтда амалга оширилган. Амалиётда рус миллий хавфсизлик хизматининг кўп сонли жосуслари билан биргаликда “ОМОН” гуруҳи ҳам иштирок этгани айтилмоқда. Босқинчилик амалиётлари ўтказилган жойлар орасида ўқув юртлари ҳам бор. Давлатга қарашли куч ишлатар тизимлар талабаларнинг ётоқхоналарида ҳам тинтув ўтказгани айтилади хабарда.
Туркистон:
Россия ҳукумати Ҳизбут Таҳрирнинг Россиядаги фаолиятига тамоман чек қўйиш мақсадида бундай босқинчилик амалиётларини тез тез амалга оширмоқда. Шу вақтгача рус хавфсизлик хизмати ходимлари тарафидан Россиядаги мусулмонларга нисбатан жуда кўп босқинчилик амалиётгари уюштирилди. Ҳар гал сохта айблар тўқиб чиқарилади.Нима қилсин, бечора, бошқа иложи ҳам йўқ. Ўткир фикрдан бошқа қуроли бўлмаган холис мусулмонларга қарши курашиш учун Россия ҳукумати бошқа ҳеч қандай йўл топа олмаяпти. Топа олмайди ҳам.
Ҳизб ут-Таҳрир Росулуллоҳ с.а.в.нинг тариқатига эргашган ҳолда фақат фикрий кураш олиб боришини бутун дунё жуда яхши билади. Лекин Россия ҳукумати дунё кўз ўнгида ҳеч уялмай, Ҳизб аъзоларига қарши курашда “терроризм” тамғасини ёпиштириб, ёлғон айбловлар қўйиб кемоқда. Худди Ўрта Осиё давлатлари каби. Лекин уларнинг қилаётган ишлари акс таъсир қилиб мусулмонларнинг кўзлари янада каттароқ очилишига сабаб бўляпти. Чунки бу ишлар воқеликни ўз кўзи билан кўриб турган Ислом умматини тиниқроқ фикрлайдиган ва адолатни излайдиган қилиб қўймоқда.
Қиёмуддин