“Agence France-Presse” ахборот агентлигининг хабар қилишича, Украина президенти Пётр Порошенко, Франция давлат раҳбари Франсуа Олланд, Германия канцлери Ангела Меркель ва Россия президенти Владимир Путин тўрт томонлама телефон конференцияси давомида Украинадаги вазиятни муҳокама қилишган.
“Олланд ва Меркель Россия Сенатининг Украина ҳудудида рус ҳарбийларидан фойдаланиш ҳуқуқини Путиндан қайтариб олиш тўғрисидаги қарорини қайд этиб, Украина жануби-шарқидаги низони барқарорлаштириш учун ташланган “биринчи қадамлар”дан қониқиш ҳосил қилганини билдирди”, – дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Франция ва Германия Путин ва Порошенкони ўт очишни тўхтатишни текшириш дастурини амалга оширишга ва Россия-Украина чегарасидаги фаолият устидан назорат ўрнатишга чақирди.
Хабар қилинишича, бу ишлар учун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари жалб этилади.