Йиғилиш олдидан бош котиб НАТОнинг кейинги режалари ҳақида айтиб ўтган эди. Шимолий иттифоқ янги мақсадли маблағлар ёрдамида Украина армиясининг ҳарбий салоҳиятини ошириш, Грузия билан муносабатларни ривожлантиришга йирик маблағ ажратиш ҳамда 2016 йилга бориб Черногорияни ўз таркибига қўшиб олиш ниятида эканлигини маълум қилди. Энг асосийси, шимолий иттифоқ учинчи мамлакатлар фикрларини эътиборга олмай янги аъзоларни қабул қилиш ҳуқуқини ўзида қолдиради.
НАТО Россия билан ҳарбий ва фуқаровий ҳамкорликни тўхтатиши ҳақида шу йилнинг 1 апрел куни хабар қилган, аммо шу билан бирга суҳбат имкониятини сақлаб қолиш учун Россия-НАТО кенгаши йиғилишини давом эттиришини маълум қилган эди.