Келдибеков тарафдорлари йўлни очишди

428
0

1403429106_getimage-11 19 июн куни Бош вазир Жўмарт Ўтарбоев Алай туманидан борган Ахматбек Келдибеков тарафдорлари билан учрашган ва бу учрашувда Қирғизистон респубдикасининг куч органлари вакиллари ҳам қатнашгани хабар қилинган эди.

 Учрашув мобайнида намойишчилар Бош вазирдан Келдибековга нисбатан қўлланган эҳтиёт чорасини ўзгартиришда кўмак кўрсатишини сўрашган эди. Ўз навбатида Бош вазир мазкур масала амалдаги қонун доирасида кўриб чиқилишини маълум қилган эди.

 “Turmush” интернет нашрининг хабар қилишича, 22 июн куни Бош вазир ўринбосари Абдураҳмон Маматалиев ва парламент депутати Исмоил Исақов Келдибеков тарафдорлари билан учрашишганидан сўнг намойишчилар Ўш-Эргаштом йўлидан бўз уйларни йиғиштиришни бошлашган.

 Маматалиевнинг сўзларига кўра, йўл тўсиб қўйилганидан оддий фуқаролар ҳам, тадбиркорлар ҳам миллионлаб зиён кўрмоқдалар.

 Хабар қилинишича, Абдураҳмон Маматалиев ва Исмоил Исоқовларга Фавқулотда вазиятлар вазири Қубатбек Бўронов, Ички ишлар вазири ўринбосари Курсан Асанов ва Ўш шаҳри ва вилояти бўйича ИИВ Бош бошқармаси бошлиғи Суюнбек Умурзоқовлар ҳамроҳлик қилишган.     Мазкур учрашувдан сўнг норозилик намойиши иштирокчилари йўлдан бўз уйлар, шағал ва тошларни йиғиштиришни бошлашган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here