Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, расмий Техрон терроризмга қарши курашда Вашингтонга ёрдам беришга тайёр эканлиги ва бундай ҳамкорлик фақат Ироқ билан чекланиб қолмаслиги ҳақида маълум қилди.
Президентнинг сўзларига кўра, Эрон Ироққа қўшин киритиш ниятида эмас, балки халқаро ҳуқуқ доирасида ёрдам кўрсатмоқчи. Перзидент қўшимча қилиб, айни вақтда расмий Боғдод бундай ёрдам сўраб мурожаат қилмаганини айтиб ўтди.
“Агар Америка Ироқ ёки бошқа бирор ерда террористларга қарши курашни бошлайдиган бўлса, биз ҳамкорлик ҳақида ўйлаб кўришга тайёрмиз. Аммо биз ҳеч қачон Ироққа қўшин жўнатган эмасмиз ва келажакда ҳам бундай қилиш ниятимиз йўқ”, – деди Руҳоний.
Эрон президентининг мазкур баёноти ортидан Буюк Биртаниянинг The Guardian нашри Ироқдаги юқори мартабали манбаларга таянган ҳолда хабар қилишича, сўнги кунларда Ироққа икки мингга яқин эронлик жангарилар ташланган. Булар ҳукуматга қарашли “Басиж” милицияси ходимлари эканлиги ва уларнинг мақсади “Ироқ ва Леванта Ислом давлати” ҳаракатининг олға силжишини тўхтатиш эканлиги айтилмоқда.
Ёлғончилик ва иккитомонлама ўйин олиб боришни ўзларига одат қилиб олган капиталистик тузум сиёсатчилари жумласидан бўлган Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳам Эроннинг Ироққа қўшин олиб кириш нияти йўқлиги ҳақида айтишга қармай ўз жангариларини Ироққа ташлади. Мазкур жангарилар ҳукуматга қарашли милиция ходимларидан иборат эканлиги ҳамда қуролли кучлар ёки Эрон революцияси қўриқчи кучлари вакилларидан эмаслиги сабабли президент ўз ваъдасини бузмаган ҳисобланаверади. Бундай иккиюзламачилик ҳозирги сиёсатчилар учун одатий ҳолга айланиб бўлган.