Сурияда кенг қамровли оммавий зиёрат

534
0

6 Ҳизбут Таҳрир – Сурия вилоятининг матбуот бўлими мамлакатда кенг қамровли оммавий зиёрат амалиётини ўтказишди. Бу амалиёт Суриянинг барча вилоятлари, районлари, шаҳарлари ва қишлоқлари бўйлаб олиб борилди.

Ҳизбут Таҳрир аъзолари жуда кўп шаҳар ва қишлоқларни қадам-бақадам кезиб чиқишди. Ҳизбут Таҳрирнинг матбуот бўлими раҳбари ва аъзолари тарафидан у ерларда семинарлар ва конференциялар ташкил қилинди, суҳбатлар ўтказилди. Ҳизбут Таҳрир тарафидан ўртага ташланган Халифалик режасига диққатлар жалб қилинди. Кўчалар ва майдонларда ҳам инсонлар билан суҳбатлар ўтказилди. Суҳбатлар чоғида инсонлар Ғарб тарафидан келаётган ёрдамларни рад этиш, коалиция ва унинг режаларини ортга улоқтириш борасида ҳамда Умматнинг Исломдан ташқари қўтилиш йўли йўқлиги мавзусида Ҳизб фикри ва тушунчалари билан ҳамоҳанг фикрда эканлигини билдиришди.

Ҳизбут Таҳрир – Сурия вилоятининг матбуот бўлимига бу сафарда Ҳизбут Таҳрир Австралиянинг матбуот бўлими вакили ҳурматли Исмоил Ваҳвоҳ ҳамроҳ бўлди. Жаноб Ваҳвоҳ Идлиб қишлоқларидаги фаолият таъсирининг кучайишига ўз ҳиссасини қўшди.

Ҳишом Бобо ва Исмоил Ваҳвоҳ турли шаҳарларда семинарлар ўтказишди. Черченаз шаҳрида “Муборак Сурия қўзғолонига қарши амалга оширилган халқаро тилбириктирувлар” мавзусида, Телеменса шаҳрида “Биргаликда Сурия золимини қулатиш ва Исломий ҳокимиятни тиклаш” мавзусида ва шарқий Дейрада “Умматнинг истаклари билан Ғарбнинг истаклари орасида қолган Сурия инқилоби” мавзусида семинарлар ташкил қилинди.

Ташкил қилинган барча семинарларда инсонлар такбирлар билан Ҳизбут Таҳрир йигитларининг атрофида йиғилишди. Ҳурмат-эҳтиром билан суҳбатлар ўтказишди. Ҳатто уларни иззат-икром билан уйларида меҳмон қилишди. Халифаликка ва Халифалик режаси соҳибларига бўлган муҳаббатларини изҳор қилишди.

Ҳизбут Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлимининг аъзолари ҳурматли Муҳаммад Муса ва Мунир Насирнинг турли жоме масжидларда қилган маърузалари юксак таъсирни вужудга келтирди. Ал-Баръа шаҳридаги “Сурия жанги” номли семинарда Исмоил Ваҳвоҳ ва Муҳаммад Муса иштирок этишди. Суҳбатлар ва тақдим қилинган мавзулар диққатни ўзига тортди. Инқилобий ҳаракат тоборо кучайиб бораётган Кафрандал шаҳрининг Ақаба жоме масжидида эса Исмоил Ваҳвоҳ ва муҳандис Ҳишом Бобо “Сурия инқилоби ва ҳаёт йўли” номли семинарда сўзга чиқишди. Ҳизбут Таҳрирнинг сиёсий дастури очиқланди ва инқилобчиларни сиёсий етакчилик остида бирлашишга чақирилди.

Исмоил Ваҳвоҳ ва муҳандис Ҳишом Бобо иштирок этган Нўъмон Самида шаҳрида ташкил қилинган “Сурия инқилоби ва кураш иродаси” номли катта семинар билан фаолият ниҳоясига етди. Тақдим қилинган фикрлар ва бу фикрлар атрофида кечган мунозаралар инқилоб халқи учун ўта самарали бўлди. Берилган қурбонлар қанчалик улкан бўлмасин, қилинаётган тилбириктирувлар ва хиёнатлар қанчалик кучли бўлмасин, инқилоб ютуғи қўлга киритилганлиги ва Сурияда Халифалик давлати тикланиши борасида бутун халқ бир фикрда эканлигни билдирилди. Фаолият сўнгида Исломий Умматга ва муборак Сурия инқилобига ёрдам беришни сўраб баргаликда Аллоҳга илтижо қилинди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here