Киевда ўтказилган брифингда минтақадаги охирги вазият ҳақида маълумот берган Украина миллий хафвсизлик кенгашининг бош секретари Андрей Парубий Донеск ва Луганск минтақаларида россияпараст 15-20 минг айирмаси жангчилар мавжудлигини очиқлади. Жангчиларнинг ярми Россиядан келганлигини қайд этган Парубий Россия хос кучларига мансуб жангчилар билан бир қаторда Чеченистон ва Кавказ ўлкаларидан келган жангчилар ҳам борлигини билдирди.
Парубий минтақада айирмачи кучлар тарафидан бошқарилаётган маҳаллий аҳолидан иборат кўнгилли гуруҳлар ҳам борлигини қайд этди. Пабурийнинг билдиришича, улар кўпинча тинч аҳолидан қалқон сифатида фойдаланмоқда.
Украина чегарасида Россияга қарашли ҳарбий вужуд ҳамон мавжудлигини билдирган Парубий ҳозирда чегарада 41500 рус аскарлари жойлаштирилганлиги ва бу аскарлардан 16 мингтаси Россия армиясига мансуб эканлигини маълум қилди.
Бошқа бир тарафдан НАТО бош котиби Андрес Фог Рассмуссен Испаниянинг “Elpais” рўзномаси билан ўтказган суҳбатда мудофаа тизимини ислоҳ қилиш ва қуролли кучларини модернизация қилиш учун НАТО Украинага ёрдам беришлигини маълум қилди. Бериладиган ёрдам қандай шаклда бўлиши ҳақида берилган саволга Расмуссен “Сўз амалий ҳамкорлик ҳақида кетяпти. Масалан, бу Украинага НАТО ҳарбий машғулотларига иштирок этиш имконини беради”, деб жавоб берди. НАТО бош котибининг билдиришича, НАТОга аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари жорий ойнинг охирида белгиланган йиғилишида бу мавзуни баҳс қилишади.
Европада ҳарбий вужудини кучайтириш учун НАТО тарафидан қабул қилинган қарорлар ҳақида гапирган Расмуссен Россиянинг НАТОга нисбатан тутган позициясини баҳолар экан “ҳозирда Россия бизга ўз душмани сифатида қарамоқда”, дея урғулади.