Туфайлий: Ҳизбуллоҳ хато йўлда

550
0

asa Ҳизбуллоҳнинг собиқ раҳбари шайх Субҳи Туфайлий Сурия режимининг қулаши ҳақида гапирар экан, Эрон ва Ҳизбуллоҳ Сурия режимини дастаклаши билан Сунний-Шия фитнасининг юзага келишига сабаб бўлганлигини билдирди. Суриядаги жанг майдони кенгайиб бораётганини урғулаган Туфайлий Ҳизбуллоҳ хато йўлда эганлигини қайд этди. Туфайлийга кўра, тўғри танлов Асадга ёрдам бериш эмас, мухолифат сафида туриб жанг қилишдир.

“Ал-Арабия”га интервью берган Туфайлий Асад режими қулагандан сўнг Ливан шиялари олдида икки йўл, ё Исроил билан бирга бўлиш ёки Суриядаги суннийлар сафидан жой олиш танлови борлигини билдирди. У Ливан шияларини огоҳлантириб “Исроил билан эмас, суннийлар билан бирга бўлинг”, дея мурожаат қилди.

Ливан ва Ироқдаги сиёсатни АҚШдан мустақил эмаслигини урғулаган Туфайлий Ироқдаги шиялар ва Ливандаги суннийлар АҚШ билан бирга бўлиш билан асло муваффақиятга эриша олмаслигини таъкидлади.

“Бу жоҳилларга ва ҳеч бир нарсадан хабари бўлмаган бечораларга айтиладиган бир сўздир. Ироқдаги шиялар ва Ливандаги суннийлар АҚШ билан иттифоқ тузиш орқали ҳеч нарсага эриша олмайди. Фақат Америка ютуққа эришади. Ливан ҳам, Ироқ ҳам қилган ишлари билан Америкага хизмат қилган бўлади”, деди Туфайлий

Шайх Туфайлий аввал ҳам Ҳизбуллоҳ аскарларини Суриядаги мусулмонларни ўлдиришини қаттиқ қоралаб, шия-сунний фитларини олдини олишга чақирган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here