Масжидул Ақсо томонидан Исломий Умматга ва мусулмонлар армияларига қарата қилинган қайноқ нидо

511
0

01 (1)Масжидул Ақсо томонидан Исломий Умматга ва мусулмонлар армияларига қарата қилинган қайноқ нидо

«(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни — унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжидул Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир. Дарҳақиқат, У эшитгувчи, кўргувчи зотдир»

Эй мусулмонлар… Эй мўминлар… Эй мусулмонларнинг армиялари…

Халифалик қулатилганига шунча йил бўлиши муносабати билан биз Ақсо майдонларидан туриб сизларга хайқирмоқдамиз, икки қибланинг биринчисидан туриб сизларга нидо қиляпмиз, рибот еридан туриб сизларнинг ҳимматингиз ва қатъиятингизни қўзғамоқдамиз, Росулуллоҳнинг Исро еридан туриб сизларга қичқирмоқдамиз, Набийингиз A олий осмонларга меърож тунида кўтарилган пок жойдан туриб сизларга хитоб қилмоқдамиз.

Мана шу ердан, муборак ердан туриб океандан океангача қулоч ёйган барча Ислом юртларидаги Исломий Умматга, Аллоҳу Акбар такбири етиб борган барча жойларга мурожаат қилмоқдамиз…

Мусулмонларнинг барча армияларига, хусусан Канона, Покистон ва Туркия армияларига, Шом юртидаги қувват аҳлига мурожаат қилмоқдамиз…

Жисму жонларингиз Ақсо сари муштоқлик билан талпинмаяптими? Пешоналарингиз Ақсо тупроғида саждага бош қўйишга муштоқ бўлмадими? Юракларингиз Ақсо билан йўлиқишни қумсамадими?

Росулуллоҳ Aнинг Исро ерини кўришга муштоқ бўлмадингизми? Қонларингиз Саҳобаи киром қонларига аралашиши учун жонларингиз сизларга бу муборак ерда шаҳид бўлиш ҳақида сўзламадими?

Ақсо сизларга қани Умар Форуқ… қани Салоҳиддин… қани мусулмонлар халифаси деб нидо қилмоқда, ёки сизларга Росулуллоҳ Aнинг Исро ерини яҳудийлар ўз ифлосликлари билан булғашаётгани енгил, арзимас кўриняптими?

Одамлар орасида яҳудийлар имон келтирган кишиларга энг ашаддий адоватли кимсалардир, улар Байтул Мақдисни босиб олишди, Ақсога ва Салоҳиддин минбарига ўт қўйишди… Азизлигингиз белгиси ёндириб юборилгани сабабли қалбингиз алам ва оғриқдан наҳотки олов бўлиб ёнмаётган бўлса?

Яҳудийлар Ақсога унда ўзларининг диний маросимларини адо этиш учун… унинг ерини ўзларининг ифлосликлари билан булғаш учун бостириб киришди… Ақсо булғанаётган бўлса ҳам ва унда Аллоҳдан бошқаси улуғланаётган бўлса ҳам сизлар томошабин бўлиб қараб тураверасизларми?!! Эй мўминларнинг энг сара, яхши кишилари сизлар қаердасиз?!!

Яҳудийларнинг Ақсога қарши ўзларининг даъво қилишаётган сохта ҳайкалларини қуриш учун қилаётган ҳамлалари тобора авжига чиқмоқда… сизларчи, сизлар нима қиляпсизлар?!!

Яҳудийларнинг Ақсо остида ер ости йўлларини кавлашганини эшитмадингизми?!… уларнинг қазиш ишларини эшитмадингизми?!… ёки Ақсонинг қулашини томоша қилиб туравермоқчимисиз?!… Унинг бинолари емирилишига бепарво қараб туравермоқчимисиз?!!

Бу Ақсонинг Халифалик қулатилганига шунча йил тўлиши муносабати билан сизларга қарата: Халифаликни тиклаб мени озод қилинглар. Халифаликни тиклаб мени қутқаринглар… деб қилаётган нидосидир.

Эй Шом аҳли… Эй энг яхши мўминлар… сизларга жонларингиз, аҳлингиз ва мол-мулкларингизда синов келди, узоқ ва яқиндаги душманлар сизларга қарши тил бириктирди. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга ёрдамчи йўқ… Сизлар учун Исломдан ўзга қутқазувчи йўқ… Сизлар учун имондан ўзга собит қадам қилувчи йўқ…

Шом аҳли орасида Исломга энг тез кирган Ҳимсдаги эй сабрли кишилар, эй ўғлонлар, Аллоҳ сизларни икром қилиб  Ўзининг яланғочланган қиличи Холид ибн Валиднинг сўнгги манзили (қабри)ни сизнинг ерингизда қилиб қўйди…

Аллоҳ Нуриддин Зангий билан нурли қилган, натижада мужоҳидлар қўшинлари салибчиларнинг қасрларини янчиб ташлаш учун йўлга чиқадиган қароргоҳга айланган шаҳбо (кулранг) Ҳалабдаги эй аброрлар,

Шом шаҳарларининг энг яхшиси, мўминларнинг қалъаси Дамашқдаги эй муробитлар,

Мусулмонларнинг лагери Ғутадаги эй қаҳрамонлар, полклар ва ҳарбий отрядлардаги эй энг яхши ўғлонлар…

Биз Ақсодан туриб ҳаммангизга: ишингизни жамланг ва сафингизни бирлаштиринг деб хитоб қиляпмиз.

«Албатта Аллоҳ Ўзининг йўлида гўё туташ бинолардек бир сафга тизилган ҳолларида жиҳод қиладиган зотларни севар»                                                                                          [Соф 4]

Малайларни ва жиноятчиларни улоқтириб ташланг, Аллоҳ ёр бўлиб ва Унинг тавфиқи ила Шомнинг энг яхши шаҳри Дамашқ сари отланинг, заҳарли илоннинг бошини кесиб ташланг, сизларни Дамашқдан тўсмоқчи бўлаётган кимсаларга парво қилманг, шуни яхши билингларки нусрат Аллоҳ ҳузуридан келади ва сизнинг Мавлоингиз Аллоҳдир, анави кимсаларнинг эса ҳеч бир мавлоси йўқ.

«Бунга сабаб Аллоҳ имон келтирган зотларнинг дўсти-ҳомийси эканлиги, кофирлар учун эса ҳеч қандай ҳомий йўқ эканлигидир»                                                                  [Муҳаммад 11]

Дамашқдан Ақсо сари такбир ва таҳлиллар айтган ҳолда отланинг… Мусулмонлар халифаси билан бирга Дорул Хилофа маркази Байтул Мақдис сари йўлга чиқинг…

Эй Канона аҳли… Эй Аллоҳ йўлидаги жиҳод аҳли,

Эй Аллоҳнинг ер юзидаги Канонаси бўлган Миср армияси, сизлар Ислом мадади ва мусулмонлар қувватисиз, сизлар Ҳиттин ва Айн Жолут қаҳрамонларисиз, сизлар рамазон қаҳрамонларисиз, шунинг учун агар фитначиларнинг тил бириктируви бўлмаганида эди сизлар албатта анча йиллар олдин Сувайш каналини такбирлар айтган ҳолда кесиб ўтиб Байтул Мақдисни озод қилиш шарафига эришган бўлардингиз.

Эй Миср зобитлари, сизларнинг армиянгизга қарши –  уни «терроризмга қарши кураш” деган баҳона остида бузиб ташлаш ва тузилишини вайрон қилиш учун – улкан фитнага тил бириктирилди. Шунинг учун ўта-ўта ҳушёр, эҳтиёт бўлинг, бутун эътиборингизни Байтул Мақдисга қаратинг, мусулмонларни ортингизга тўпланг ва шуни яхши билингларки сизлар Аллоҳ изни ила албатта ғолиб бўласиз.

«Ва имон келтирган зотларни ғолиб қилиш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган»        [Рум 47]

Эй Азҳар уламолари, орангизда наҳотки Изз ибн Абдуссалом топилмаса?!… уламолар Пайғамбарлар меросхўрларидир, шундай экан ўз динингиз иши учун қўзғалинг ва Мисрни Исломга нусрат бериш ва Халифаликни тиклаш учун сафарбар қилинг…

Эй зобитлар ва қўмондонлар, Салоҳиддин сийратини яна такрорланг, Уқоб (бургут)нинг икки қаноти бўлмиш Миср ва Шом аскарларини бирлаштиринг, Ислом Умматини юксакларга кўтариш учун ва яҳуд вужудини вайрон қилиб ташлаб, муқаддас Ерни уларнинг ифлосликларидан тозалаш учун шундай қилинг.

Эй Покистон аҳли… Эй тақво ва Ислом аҳли

Мана Росулуллоҳ меърожга чиққан муқаддас Ер ёрдам сўраб сизларга хайқирмоқда… Сизларчи, сизлар нима қиляпсиз?!… Мана Масжидул Ақсо ёрдам сўраб сизларга нидо қилмоқда, сизлар лаббай деб жавоб берасизми?!…

Эй Покистон армияси… Америка сизларни ўз биродарларингизни қирғин қилиш учун ишга солмоқда… Америка сизларни вайрон қилишга ҳаракат қилмоқда… Америка сизнинг душманингиздир, шундай экан ўзингизни унга тобе бўлишдан халос қилинг… Малайларни орангиздан данакдек туфлаб улоқтириб ташланг… Мусулмонлар калимасини жамлаб бирлаштиринг ва ўзаро бирлигингизни қайта тикланг. Чунки сизлар, Афғонистон, Ҳинд Ярим Ороли, Фарғона водийси ва Кавказ мусулмонлари битта умматсиз, шунинг учун сизлар Исломга нусрат беришга ва динни қоим қилишга қодирсиз.

Бу Ҳизб ут-Таҳрирнинг: Халифаликни тикланг, кўп сонли армияларингиз билан Байтул Мақдис сари юриш қилинг, зеро сизлар уни озод этиш шарафига ноил бўлишга лойиқсиз, деб сизларга йўллаган нидосидир.

Эй Туркиядаги азизлик аҳли ва турк армияси, сизлар Муҳаммад Фотиҳнинг ва султон Сулаймоннинг набираларисиз, сизлар Исломни ёйган, динни қоим қилган ва муқаддас нарсаларни ҳимоя қилган буюк саркардаларнинг набираларисиз, сизлар «жасадимни пичоқнинг тилка пора қилиши мен учун Фаластиндан бир қарични яҳудийларга беришимдан кўра енгилроқдир» деб айтган султон Абдулҳамиднинг набираларисиз, Ақсо нидосига жавоб беринг, уни пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликка қайтаринг, Ақсо масжидида халифалар даврини яна такрорланг, зеро томирларингизда Халифалик ҳамон уриб турибди.

Эй Яман аҳли… Эй имон ва ҳикмат аҳли… Ақсо нидосига лаббай деб жавоб беринг… Ишингизни бирлаштиринг ва Халифаликни тикланг, Араб Жазираси (Ярим Ороли)ни Ислом султонига бўйсундиринг… Ақсо мезаналари Байтул Атиқ (Каъба) мезаналари билан такбир, таҳлил айтган ҳолда ҳамоғуш бўлиши учун… уларда мўминлар овозлари тартил билан кўтарилиши учун шундай қилинг.

«Яна айтинг: Ҳақиқат (яъни, Ислом) келди ва ботил (яъни, куфр) ўчиб-йўқолди. Чунки ботил йўқолгувчи нарсадир»                                                                                               [Исро 81]

Исломий Мағрибдаги эй яхшилар, қаҳрамонлар ва мужоҳидлар ери Ливиядаги эй ҳофизу Қуръонлар… уламолар ери ва саркардалар етишиб чиққан Тунисдаги эй яхшилар, шаҳидлар ери Жазоир ва Мағрибдаги эй мусулмонлар… Аллоҳга чақирувчига жавоб беринг ва Ақсо нидосига лаббай деб жавоб беринг, илмонийлик ва залолатни улоқтириб ташланг, ўртангизни ажратиб турган сохта чегараларни йўқ қилинг, Ла илаҳа Иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ рояси теварагида бирлашинг, чунки Халифалик бирлигингиз ва нажотингиздир.

Аллоҳу Акбар такбири етиб борган барча жойлардаги эй мусулмонлар

Эй Ислом Уммати армиялари…

Байтул Мақдис ёрдам сўраб сизларга хайқирмоқда, Ақсо сизларга хайқирмоқда… сизларга бундай деб нидо қилмоқда:

Аллоҳу Акбар Аллоҳу Акбар… Ҳайя алас солаҳ, ҳайя алал фалаҳ… Сизларга ҳайя алал жиҳод деб нидо қилмоқда… Сизлар бу нидога лаббай деб жавоб берасизми?! Сизлар уни яҳудийлар ифлослигидан озод қиласизми?! Сизлар Аллоҳга содиқмисиз?!

«Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?! Агар (жиҳодга) чиқмасангизлар, (Аллоҳ) сизларни аламли азоб билан азоблар ва ўрнингизга бошқа бир қавмни келтирур. Сизлар эса У зотга бирон зиён етказа олмайсиз. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир»

                                                                                                                           [Тавба 38-39]

Масжидул Ақсо нусрат ва озод қилиш билан учрашиш ваъда қилинган жойдир, мусулмонлар халифаси билан учрашиш ваъда қилинган жойдир, Халифалик қўшинлари билан учрашиш ваъда қилинган жойдир… Мана шу Ақсонинг сизларга йўллаган нидосидир… Халифалик Роббингиз рози бўладиган низомдир ва азизлигингиз манбаидир. Шундай экан эй мусулмонлар уни тикланглар, эй зобитлар ва аскарлар уни тикланглар.

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар»                                                   [Анфол 24]

Аллоҳим, бу нидоимизни мусулмонларга етказ… Аллоҳим, уни мусулмонлар армияларига етказ…

Аллоҳим, бизни Ўзингнинг энг яхши дўстларинг ва энг яхши қўшинларинг билан қўлла… Масжидул Ақсони яҳудийлар ифлослигидан покла.

Аллоҳим, мусулмонлар сафларини бирлаштир, уларнинг калимасини динни қоим қилиш асосида жамла.

Аллоҳим, мусулмонларнинг қатъиятларини кучайтир, хоин, малай ҳокимларни ағдариб ташлаш учун уларни қўлла.

Аллоҳим, Ўзингдан пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни… мўминлар амирига байъат беришни… Ўз ҳузурингдан келадиган нусратни сўраймиз, ё Арҳамар роҳимин.

Валҳамду лиллаҳи Роббил аламин.

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                                               24 ражаб 1435ҳ

Фаластин                                                                                                           23 май 2014м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here