Ўзбек махсус хизмати Қирғизистонда изғиб юрибди

437
0

01 (1)Мусулмонлар учун ҳақиқий суверенлик фақат Халифалик билангина бўлади

«Озодлик» радиоси 2014 йил 27 апрелда бир хабар тарқатди, унга кўра ўзбек махсус хизматидан деб гумон қилинган бир шахс Қирғизистоннинг Ўш вилоятидаги Қорасув шаҳрида қўлга олинган. Хабарда айтилишича қўлга олиш чоғида у қаршилик кўрсатган ва милициянинг бир неча ходимларига тан жароҳати етказган. Тинтув чоғида унинг ёнидан бир неча қурол ва бир неча мамлакатнинг паспортлари топилган. Ҳозиргача қирғиз расмий идоралари бу ҳодисага ҳеч қандай шарҳ бергани йўқ.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга кўра, бу қўлга олиш ҳодисасидан бир неча кун олдин Қорасув масжиди имоми Рашод қори Камолов ҳақида маълумотлар тўплаётган ўзбек махсус хизматининг бир ходими иши фош бўлиб қолган. Маълум бўлишича у имом Камоловни таниган кишиларга уни ўлдиришда ёрдам берадиган бўлишса эвазига 2000 доллар миқдорида пул таклиф қилган! У маст ҳолида Қорасув шаҳридаги милиция биноси олдида муаммо чиқарган пайтида – гўё у ўзини уларга топширгандек – қамоққа олинди!

Махсус хизматнинг бу ходими Қирғизистон ерида бемалол изғиб юрган минглаб жосуслардан биттаси, холос. Лекин мазкур кимса кеккайиб, очиқдан-очиқ ҳаракат қилган, у қирғиз хавфсизлик кучларининг ўзи уюштирган қўлга олиш саҳнасида ўзини топширган. Шунинг учун одатдагидек ўзбек ҳукумати уни Қирғизистондан талаб қилиб қайтариб олиши кутилмоқда. Бу қўлга олиш саҳнасидан мақсад Қирғизистондаги ўзбек халқи олдида Ўзбекистон кучини кўрсатиб қўйиш орқали қирғиз халқининг юрагига қўрқув солиш, уларнинг маънавий руҳини синдириш бўлиши мумкин…

Икки мамлакат ўртасидаги алоқаларга назар ташланса Ўзбекистон Қирғизистонга бир суверен қўшни сифатида эмас, балки бургут ўлжасига қандай қараса шундай назар билан қараши маълум бўлади. Чунки Ўзбекистон Қирғизистонни ўз кучини намойиш қиладиган бир майдон деб ҳисоблайди. Бу Россия, Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқининг Қрим Ярим Ороли ва Украинада қилаётган ишларига ўхшайди…

Қирғиз ҳукуматининг Ўзбекистон босимига бўйин эгиб бу жосусни ҳимоя қилиб, бўшатиб юбориши кутилмоқда. Бу ҳукумат илгари имом Рашод қори Камоловнинг отаси Рафиқ қори Камолов қотилини ҳам ҳимоя қилган эди. Ўзбек махсус хизматининг катта сондаги ходимларининг Қирғизистон ерларида ҳеч бир назоратсиз ва сўровга тутилишсиз бемалол изғиб юрганини ва бу ҳодиса Газпром орқали келадиган газнинг тўхтатиб қўйилганлиги ҳамда Жалолобод чегаралари яқинида олдиндан огоҳлантирмай ҳарбий манёврлар ўтказилгани билан бир вақтга тўғри келганини ҳисобга олинса шундай бўлишини кутса бўлади!

Эслатиб ўтиш жоизки, Рафиқ қори Камоловни ўлдирган қотиллар ўша вақтда эълон қилишганидек қирғиз ҳукумати одамлари эмас эди! Балки уни ўлдирган қотиллар ўзбек режими одамлари бўлиб, бу қотиллик қирғиз кучлари билан биргаликда ўтказилган амалиёт доирасида амалга оширилган. Лекин ўша пайтда қирғиз кучлари Рафиқ қори Камоловни ўлдириш масъулиятини ўз бўйнига олишга мажбур қилинган эди, ҳар қандай қарорни қабул қилиш Ўзбекистон билан бўлган алоқани бузиб қўйиши мумкинлигидан қўрқиб шундай қилинган эди! Эҳтимол ўша вақтда бурунларидан нарини кўролмайдиган сиёсатчиларнинг шахсий манфаатларидан бошқа ғамлари бўлмагандир! Шунинг учун уларнинг ожизлиги ва ер ўпишлари яққол кўринган эди!

Лекин қачонгача?!… буларнинг барчасига қачон чек қўйилади?!… Имом Рашод қори каби мусулмонлар етакчиларига қачон ғамхўрлик кўрсатилиб, уларни қачон ҳимоя қилинади? Мусулмонларнинг ҳибсга олиниб қамоққа ташланишига қачон чек қўйилади? Шарқ ва Ғарбнинг бу юртга аралашувига қачон тўсиқ қўйишади? Қолаверса бу Аллоҳ, Росули ва мўминларга қилинган бир хиёнат эканини тушуниб етишармикин?!

Қирғизистон – мусулмонлар, айниқса Халифаликни тиклаб Ислом мабдасини татбиқ этишга ҳаракат қилаётган мусулмонлар билан ўзбек хавфсизлик кучлари ҳимоясидаги миллатчиликка чақирувчилар ва Ғарб бошчилигида халқларни хонавайрон қилган демократияга чақираётган инсоният душманлари ўртасидаги кураш майдонига айланди.

Биз шу ўринда миллатчилик ва демократия аллақачон жарликка қулаган фикрлар эканини таъкидламоқчимиз. Уларга чақираётганлар ўзларининг фикрий жиҳатдан синиб мағлуб бўлишганини эълон қилиб бўлишди. Шунинг учун уларнинг қўлида фақат башарият устидан ҳукмронлик қилиш учун ўлдириш ва азоблашдан бошқа қурол қолмади. Шунинг учун фақат Исломгина башариятга етакчилик қилишга, дунё бўйлаб адолатни ёйишга, зулм ва золимларни янчиб ташлашга қодирдир…

Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Қирғизистондаги оқил, мухлис кишиларга ва қувват эгаларига шундай чақириқ йўллаймиз: улар биз билан биргаликда азизлик ва қудрат манбаи бўлган Халифаликни тиклашга ҳаракат қилсинлар. Халифалик капитализмнинг тубан низомлари зулми остида башарият азият чекаётган зулм йўналишини ўзгартириб юборади. Халифалик ўз соясида мусулмонлар юртларини бирлаштиради. Ўшанда олам бўйлаб Ислом адолати ёйилади, ер ўз бойликларини юзага чиқаради. Аллоҳ томонидан бўлган ризолик эса ундан-да улкандир. Бу эса буюк зафардир.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими раиси

Расмий сайт: http://hizb-turkiston.net

Электрот почта: webmaster@hizb-turkiston.net

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here