Ас-Сиси: Исроил билан тузилган битимга содиқ қоламиз

418
0

загруженноеМиср президентлигига номзод фелд Маршал Абдул Фаттоҳ Ас-Сиси Исроил режими билан аввалда имзоланган битимга содиқ қолишига доир берган баёноти Исроил тарафидан мамнуният билан қаршиланди.

Ас-Сиси телевизион дастурлар орқали чиқиш қилиб, Миср-Исроил алоқалари ҳақида баҳс юритди. Аввалдан тузилган битимларга содиқ қолилишини урғулаган Ас-Сиси Миср тупроқларида яҳуд режимига қарши бирор бир фаолиятга рухсат бермаслигини таъкидлади.

Ас-Сисининг баёнотларини юксак баҳолаган Яҳуд режимига оид манбаларга кўра, Исроил ҳукумати агарАс-Сиси Мисрнинг президенти этиб сайланса, ҳарбий доира чегарасини кенгайтириб, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш ясашини кутмоқда.

Исроилрежими билан алоқаларини мустаҳкамлаган Ас-Сиси шу вақтгача мусулмонларнинг алоқа линияси бўлган тунелларни ёпип ташлашга буйруқ бериш билан ҳам яҳуд режимини олқишига сазовар бўлиб келди. Бу билан у шундоқ ҳам оғир ҳаёт кечираётган Ғазонинг қамалини янада оғирлаштирди.

Яҳуд газетаси “Haaretz” бир хабар тарқатиб,генерал Ас-Сиси ҳарбий давлат тўнтаришидан кейин Миср хукуматинингИсроил режими билан ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш учун яхши замин яратганини таъкидлаган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here