Туркиянинг барча шаҳарларида Росулуллоҳ с.а.в.нинг мавлуд кунлари кенг нишонланди. Ҳатто давлат масъуллари ҳам бу тантаналарга шахсан қатнашиб ёки телевидениялар орқали ўз мулоҳазаларини билдириб, Росулуллоҳ с.а.в.га нисбатан муҳаббатларини изҳор қилишди.
Айни пайтда Туркиядаги Ҳизбут Таҳрир йигитлари ҳам “Биз қандай Пайғамбар с.а.в.га иймон келтирдик”, “Росулуллоҳ с.а.в.ни тўғри таниш”, “Росулуллоҳ с.а.в.ни севиш У олиб келган шариатга эргашиш билан бўлади” номли бир неча конференциялар ўтказишди.
Конференцияда Росуллуллоҳ с.а.в.га иймон келтириш ва У зотни севиш қандай бўлиши борасида нозик нуқталарга эътибор қаратилар экан, Росулуллоҳ с.а.в.нинг номи зикр қилинганда У зотга саловат айтадиган мусулмонларга шундай саволлар билан мурожаат қилинди:
Биз Росулуллоҳ с.а.в.ни бир йилда фақат бир марта ёдга олишимиз етарлими ёки У Зотни яхши таниб, умр бўйи эргашишга эҳтиёжимиз борми? Пайғамбаримиз с.а.в.га бўлган севгимиз насронийларнинг Исо алайҳиссаломга бўлган севгиси каби бўлиб қолишига рози бўламизми? Росулуллоҳ с.а.в.га бўлган севгимиз бизнинг гарданимизга нималарни юклайди?
Шунингдек, Ҳизбут Таҳрир мамлакат бўйлаб нишонланаётган Росулуллоҳ с.а.в.нинг мавлуд кунларида У зот ўрнак олинадиган бир оила раҳбари бўлганлиги, қўшнилари билан яхши муносабатда бўлганлиги ва гўзал хулқ соҳиби бўлганлиги такрор-такрор тилга олинганига эътиборни тортар экан, “Аллоҳга қасамки, бунга шубҳамиз йўқ, аммо нега У Зот Ислом давлатининг раҳбари бўлганлиги ва бу давлатни тиклашда не-не машаққатлар тортганлиги ҳақида сўз юритилмаяпти?”, деган саволни ўртага ташлади.
Дарҳақиқат Росулуллоҳ с.а.в.ни севиш бир йилда бир марта мавлуд кунида баланд парвоз шиорларни айтиб қичқириш билан ёки У Зотни эслаб кўз ёш тўкиш билан эмас, балки У Зот олиб келган шариатни ҳаётга татбиқ қилиш билан амалга ошади.
Ибн Касир Оли Имрон сурасининг
قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ
Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гунохларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир».оятининг тафсирида “кимки, Аллоҳни севишликни даъво қилиб, аммо Росулуллоҳ с.а.в.нинг йўлидан юрмаса ва ҳар бир сўзини, амалини Росулуллоҳ с.а.в. олиб келган динга мувофиқ амалга оширмаса, демак у ўз даъвосида ёлғончидир”, дейди.
Агар бутун мусулмонлар Росулуллоҳ с.а.в.дан ҳақиқий маънода намуна олганда эди, Сурияда кофир Асад кунига юзлаган мусулмонларни қатл этишга, Бирмада бутпараст кофирлар мусулмонларни тириклайин ёқишга, Марказий Африкада насроний гуруҳлар мусулмонларни ўлдириб гўштини ейишга, Фаластинда яҳудийлар Масжидул Ақсони аёқ ости қилишга, Шарқий туркистонда коммунист Хитой ҳукумати уйғур мусулмонларини қон қақшатишга, Ҳиндистонда сигирнинг қуллари мусулмонларни қатлиом қилишга, Мисрда АҚШ ва Ғарбга тобе ҳукумат бир вақтнинг ўзида юзлаган мусулмонни бемалол ўлимга ҳукм қилишга, қўғирчоқ қирғиз ҳукумати отасининг то ўлгунга қадар қамоқда сақланишига ўз норозилигини билдирган бир муслима қизни террорист дея қамоққа ташлашга журъат қила олармиди?!
Қиёмуддин