Рябков: Москванинг санкцияга жавоби аламли бўлади

447
0

0, Россия ташқи ишлар вазирининг ўрин босари Сергей Рябков кеча берган баёнотида АҚШнинг Россияга нисбатан қўллаган янги санкцияси жавобсиз қолмаслигини эълон қилди. Рябков Оқ уйнинг Россияга қарши эълон қилган санкцияси ҳақида баҳс юритар экан, “Албатта жавоб қайтарамиз. Биз бунга жавоб қайтариш учун етарли даражада имкониятга эга эканлигимизни ҳеч қачон яширмаганмиз”, деди. Рябков Россиянинг санкцига нисбатан жавоби Қўшма штатлар учун аламли бўлишини ҳам таъкидлади. “Биз ишонамизки, бу жавоб Вошингтон учун аламли бўлади. Россия билан ҳеч ким санкция тили билан гаплашишга ҳаққи йўқ. Бизга нимани-дир ўргатишга уриниш ва эмбарго жорий қилиш – бу ишни қилмоқчи бўлганларнинг ўзига қайтади”, деди Рябков. “Берилган қарорни оқлаш учун Оқ уй сўзчисининг гаплари Қўшма штатлар воқени умуман ҳис қила олмай қолганлигига далолат қилади. АҚШ инқирозни янада кучайтиришга ҳаракат қилмоқда”, “Вошингтон Украинада қадам ташлашга ҳам қодир бўлмаган кучларни шижоатлантиряпти, балки уларни янги тўқнашувларни келтириб чиқариш сари етакламоқда”, дея қўшимча қилди Рябков. Шанба куни  G7 – “Катта еттилик” гуруҳига аъзо мамлакатлар АҚШ бошчилигида Россияга қарши янги санкция қўллаш бўйича келишган эди. “Россия Женева келишуви доирасида Украинада кескинликни юмшатиш йўлида ҳеч қадай ҳаракатларни амалга оширмади”, дейилади G7 баёнотида. Оқ Уй матбуот котиби Жей Карнининг айтишича, Россия 17 апрелдан буён Украинадаги кескинликни юмшатишга қаратилган Женева битимини бажариш бўйича ҳеч иш қилмаган, аксинча, зиддиятнинг янада ёйилишига ҳисса қўшган. Москванинг Украина сиёсатига қарши янги жазо чоралари Президент Путинга яқин 7 нафар мулозим ва 17 ширкатни нишонга олади. Оқ Уй эълон қилган баёнотда айтилишича, уларнинг банк ҳисоблари музлатилади ва АҚШга сафар қилишлари тақиқланади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here