Украина Ислом ҳамкорлик ташкилотига кириш ниятида

445
0

0

Украина Ислом ҳамкорлик ташкилот (ИҲТ)ига аъзо бўлиш учун мурожаат қилмоқчи. Бу ҳақида қрим татарлар етакчиларидан бири ва халқ депутати Мустафо Жамилев хабар қилди.

Жамилев, икки кун олдин Саудия Арабистонида мазкур ташкилот бош котиби билан учрашганини хабар қилди. Учрашув мобайнида Украинани ташкилотга аъзо бўлиш масаласи мухокама қилинган.

Жамилевнинг сўзларига кўра, Ислом ҳамкорлик ташкилоти раҳбарияти, мазкур масала юзасидан Украина расмийлари ариза билан мурожаат қилиши зарурлигини айтган.

“Шу сабабли мен етиб келганим ҳамон Яценюк (Украина бош вазири) билан учрашдим. Ҳозир фармойиш тайёрланмоқда. Бу жуда ҳам муҳим, чунки 56 давлатга таъсир ўтказиш, иккинчидан эса, етарлича қувватга эга бўлган Исломий банк имкониятларидан фойдаланиш мумкин бўлади”, – деди Жамилев.

Шунингдек Жамилев, Украина ИҲТ бош котибининг қўлловига таяниши мумкинлигини айтиб ўтди. “Бош котиб қўллаб-қувватлашини маълум қилди, аммо бу ташкилотда қарорлар бир овоздан қабул қилинишини ҳам ҳам айтиб ўтди. Муаммоли давлатлар ҳам бор. Таъсир кучига ва кўп нарсалар улар қабул қилган қарорга боғлиқ бўлган Саудия Арабистони, Туркия ва Эрон сингари давлатлар ҳам бор. Аммо биз Украинани қабул қилишади, деб умид қиламиз”, – деди Жамилев.

Шунингдек Жамилев, июн ойида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг Ташқи ишлар вазирлари учрашувига таклиф қилишганини қўшимча қилиб ўтди.

1 COMMENT

  1. Украина Ислом ҳамкорлик ташкилотига кириш ниятида
     http://uz.hizb-turkiston.net/
     SHU SURATNI TUZATISHSIN !!!!?
     KULOVNI SURATINI QUYISHIBDI !!? UKA ESHITIZMI ?
    Мустафо Жамилев SHUNI SURATINI QUYINGLAR EKI SURATSIZ QILINGLAR ?

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here