Тожикистон ва Хитой ҳамкорликка келишиб олишди

542
0

0

Тожикистон республикаси Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода ва Хитой Жамоатчилик хавфсизлиги вазири Го Шенкун ўртасида жума куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган учрашув натижасига кўра, Тожикистон ва Хитой давлатлари терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашда ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди. Бу ҳақида Тожикистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

“Имзоланган ҳужжат терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашда ҳуқуқий асосни пайдо қилади”, – дейилади хабарда.

Тожикистон Ички ишлар вазирининг сўзларига кўра, дунё миқиёсидаги ўзаро ҳамкорликсиз бу муаммони хал этиб бўлмайди. Мазкур йўналишда Хитой бой тажрибага эга ва бу тажриба Тожикистон учун фойдали бўлиши мумкинлигини белгилаб ўтди.

Учрашув давомида томонлар хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва терроризм, экстремизм, сепаратизм, наркотик ва қуролларни ноқонуний айланмаси ҳамда трансмиллий жиноятчиликка қарши кураш масалаларини мухокама қилишди.

Рамазон Раҳимзода, жиноятчиликка қарши курашдаТожикистон ТИВ ва Хитой Жамоатчилик хавфсизлиги вазирликлари ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлигини белгилаб ўтди.

Туркистон:

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 17 апрел куни бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг раислари йиғилишида Хитой давлати Россия ва ШҲТга аъзо Марказий Осиё республикаларини Интернет устидан назоратни кучайтириш ҳамда “ташқи кучлар”ни ташкилотга аъзо давлатларда инқилобларни келтириб чиқаришига йўл қўймаслик учун бошқа чораларни кўришга чақирди.  

“Ташқи кучлар” баъзи мамлакатларда “сиёсий-иқтисодий қарамақаршиликлардан фйдаланган ҳолда” ҳамда “рангли инқилобларнинг янги тўлқинини келтириб чиқариш” орқали ҳукуматларни ағдаришга уринмоқда. Бу минтақа давлатлари свернитети ва хавфсизлиги учун жиддий таҳдид ва бу нарса ШҲТга аъзо давлатлар учун умумий хавотир уйғотади” дея таъкидлаб ўтди Хитой Жамоатчилик хавфсизлиги вазири Гуо Шенгкун.

Бундан ташқари Хитой давлатини расмий намояндаси бўлган вазир ШҲТга аъзо авлатларни, “ички ишларга четдан аралашувга йўл қўймаслик, “рангли инқилоблар” қайтарилишига йўл қўймаслик, уни олдини олиш ва аниқлаш учун нодавлат ташкилотлар ва ижтимоий тармоқлар устидан назоратни кучайтиришга” чақирди.

Мусулмонлар ери бўлган Шарқий Туркистон минтақасини мустамлака қилиб олган ва у ердаги уйғур миллатига мансуб мусулмонларни узоқ йиллардан буён терроризм ва экстремизмда айблаб оммавий равишда қатл қилиб, қувғин ва таъқибларни тўхтовсиз амалга ошириб келаётган Хитой давлати Марказий Осиё республика раҳбарларини ҳам ўзидан ўрнак олишга ҳамда ўзининг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда мусулмонларни таъқиб ва тазйиқ остида ушлашлари учун бу уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиб келмоқда. Хитойнинг бу қўллови ва барча ишларни моддий манфаат устига қурган “демократик” етакчи давлатларни сукут сақлаши Марказий Осиёнинг диктатор ҳокуимлари учун мусулмонларни таъқиб ва тазйиққа олишига, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этишларига ва ҳеч бир жавобгарликсиз қатл қилишларига жуда ҳам қўл келмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here