Жарба Женева-3 конференциясига қатнишишга рози бўлди

499
0

0

Сурия миллий коалицияси раҳбари Аҳмад Жарба Пекинда Хитой масъуллари, жумладан Хитой ташқи ишлар вазири билан ҳам учрашув ўтказди.

Синҳуа ахборот агентлигининг хабарига кўра, Жарба Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашуви пайтда Женева-3 конференциясига иштирок этиш истагида эканлигини маълум қилди.

“Сурия режими холис, самимий учрашув ниятида бўлса, Сурия миллий коалицияси Женева-3 конференциясига иштирок этади”, деди Жарба

Учрашув чоғида Жарба илк бор Хитойга сафар қилганлигини тилга олиб, бу мавзуда учрашув ўтказишга умиди борлигини қайд этар экан, ўзининг ва ўзи вакил бўлган ташкилотнинг террорга (Исломий бошқарувга) қатъиян қарши эканлигини айтиб ўтишни унутмади.

Жарба Хитойнинг БМТ хавфсизлик кенгашига доимий аъзо беш давлатнинг бири эканлиги ва Пекин ҳукуматининг Суриядаги барча тарафлар билан яхши алоқалар ўрнатганлигини тилга олиб ўтди. Шунга кўра, Жарба Сурияда ўртача ечимга эришиш учун Хитойнинг сиёсий ечимни ташвиқ қилиш борасида муҳим рол ўйнаб беришидан умидвор эканлигини таъкидлади. Шунингдек, Жарба Сурия инқирозининг ечимида Хитой  ҳатти-ҳаракатидан мамнун эканлигини ҳам яширмади.

Хитой ташқи ишлар вазири Ван ҳам Суриядаги мавжуд вазиятнинг оғир нуқтага келиб қолганлигига диққатни тортиб Женева учрашувининг учинчи турини кутиб турганлигини ва Хитойнинг ҳам унга қатнашиш истаги борлигини билдирди.

Ван миллий коалициянинг зиёратини “қулай фурсат”, дея баҳолаб, Сурия мавзусида янги учрашувларга қатнашишни қабул қилди. Ванга кўра, Суриядаги барча тарафлар халқнинг тинчлигини ўйлаб жангни тўхтатишлари ва сиёий ечимга келишлари лозим.

Ван Сурияда миллий колиция билан ҳам ва бошқа тарафлар билан ҳам алоқаларини давом эттиришини ва доимо мулоқот қилишга таёр эканлигини билдирди.

Хитойга тўрт кунлик сафар қилган Жарба ва шериклари Хитой ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси Чанг Мингди билан ҳам кўришди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here