Россиядаги Ислом нурини ўчиришга ожизлик қилишиб, энди, такрор-такрор туҳмат қилишга таянишмоқда

450
0

toshМатбуот баёноти

Россиядаги Ислом нурини ўчиришга ожизлик қилишиб, энди, такрор-такрор туҳмат қилишга таянишмоқда

2014 йил 3 апрел пайшанба куни Ставропол суди Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси 1988 йил туғилган Абдураҳим Тошматовни 17 йил қамоқ муддатига, бу муддатни қаттиқ тартибли, дея танилган зонада ўтказишга ҳукм қилди. Суд Абдураҳимга Россия Федерал хизмати тақдим қилган ёлғон ва туҳматлар асосида уни 2013 йил май ойида Ставрополда террористик амалиёт содир этишга тайёрланганлик, деган туҳмат билан «жиноятчи»га чиқарди.

Аслида Абдураҳим Тошматов 17 йил қамоқ жазосига Ҳизб ут-Таҳрир сафида Ислом учун ҳаракат қилувчи холис даъватчи бўлгани учун ҳукм қилинди. Илгари ҳам у экстремизм деган ёлғон даъво билан 1 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Шуни таъкидлаш лозимки, ўшанда қамоқда унинг олдига Федерал хизматининг бир зобити келиб, Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликдан воз кечмайдиган бўлса, унга қарши янги жиноий иш қўзғаш билан таҳдид қилган эди.

Абдураҳим қамоқдан чиққач, кузатув остига олинади ва ҳеч қанча вақт ўтмай, унинг уйига қурол ташлаб қўйилиб, қайта ҳибсга олинади ва террористик амалиёт содир этишга тайёрланиш мақсадида қурол сақлаганлик, деган сохта айблов қўйилади. Федерал хизмат зобити қилган таҳдид шу тарзда амалга ошириб, ушбу холис даъватчи биродар яна қамоққа ташланади.

Бутун дунёга маълум бир сиёсий Ҳизб (Ҳизб ут-Таҳрир) аъзосига террористик амалиётга тайёрланганлик, деган айблов қўйилиши ўта кетган нодонлик ва аҳмоқлик, албатта. Бироқ бу Федерал хизматида на мантиқ бўлсин, на ақл. Шу билан бирга, унда Исломга қарши курашиш учун бошқа ҳеч қандай восита ҳам йўқ. Бутун дунё Ҳизб ут-Таҳрирни сўз билан қуролланган сиёсий ҳизб сифатида танийди. Лекин Россия Федерал хизмати Ҳизб аъзоларига қарши курашда терроризмга қарши курашни дастак қилиб, Россия жиноят кодексидаги икки моддага асосан ёлғон айбловлар тиркаб келган ва ҳамон шундай қилмоқда. Шубҳасиз, Ҳизбга қарши тўқилаётган бундай ифлос ёлғон айбловлар Ислом Умматига ойдек равшан. Бугун бу нарса Федерал хизмати қасд қилган мақсаднинг акс натижасини бериб, Ҳизбнинг мусулмонлар ўртасидаги қудратини янада ошишига хизмат қилди. Чунки мусулмонлар воқени ўз кўзлари билан кўрмоқдалар. Шунингдек, бу нарса мусулмонларни тиниқ фикрлаш ва табиий ҳис қилиш жиҳатидан ўстириб, уларни адолатни излайдиган қилиб қўйди.

Мусулмонларга қарши тўқилаётган бунга ўхшаш ёлғон айбловлар Россия ҳукумати қабул қилган идеологиянинг қарама-қаршилигини очиқ кўрсатиб қўйди. Чунки улар Исломнинг юксалиш оловини ўчиришга ожизлик қилишиб, энди, такрор-такрор туҳмат қилишга ўтишди.

Биз Исломнинг кенг тарқалишини ва фикрларининг одамларга таъсир қилишини тўхтатишга уринаётган кимсаларга қуйидагиларни таъкидлаймиз:

Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари реал ҳақиқатга етиб боришимизда қуролга муҳтож эмасмиз. Чунки биз Росулуллоҳ A билан ул зотнинг саҳобалари юрган йўлдан борамиз. Зотан, улар қўлларига фақат битта қуролни, у ҳам бўлса, «Ла илаҳа иллаллоҳ» қуролини кўтариб чиққанлар. Бунга қўшимча, ҳақнинг олийлиги ва ғалаба қозониши Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ваъдаси бўлиб, Ўзининг изни ила, албатта рўёбга чиқажак. Биз эса, ҳозир синовдамиз, Аллоҳ бизни Исломга худди Росулуллоҳ A ва саҳобалари даъват қилганларидек даъват қилиб, уни етказганларидек етказяпмизми, йўқми, синамоқда! Кейин, сиз кофирлар Исломга қарши курашларингизда ҳеч бир янги нарсанинг уддасидан чиқолмайсиз. Чунки бизга қарши қатл ҳам, қамоқ ҳам, тазйиқ ҳам ҳаргиз сизни бирор натижага олиб бормайди. Аллоҳ Таоло боболарингиз бўлган Қурайш кофирларини шунча қилган уринишлари ортидан хор қилганидек, сизни ҳам Ўз истаги ва ваъдаси билан албатта хор қилади. Аллоҳ Таоло бундай дейди:

«Яқинда бундай жинояткорларга қилиб ўтган ҳийла-найранглари сабабли Аллоҳ ҳузурида хорлик ва қаттиқ азоб етажак»                                                                         [Анъом 124]

Аллоҳга берган аҳд-паймонларига риоя қилганлари туфайли қамоққа ташланган мусулмонларга келсак, улар шу аср қаҳрамонларидир. Уларнинг амаллари Аллоҳнинг изни ила, тарихда ёзилиб қолажак. Биз уларга Аллоҳдан сабот беришини, қалбларига хотиржамлик ва сабр жо этиб, кўп баробар ажрлар ато этишини сўраймиз, омин! Албатта, Аллоҳ Таоло бундай дея уларга қилган амаллари эвазига ажри азим билан мукофотлашни ваъда қилди:

«Ким (ўз қасамёдини) бузса, бас, у фақат ўз зиёнига бузади ва ким Аллоҳ билан аҳд-паймон қилган нарсасига вафо қилса, у ҳолда (Аллоҳ) унга улуғ ажр-мукофот ато этади» [Фатҳ 10]

Энди, хўжайинлари буйруқларига мувофиқ мусулмонларни қийноққа солаётган ва репрессия қилаётган кимсаларга келсак, улар Қурайш зодагонларининг қулларидан фарқлари йўқ. Чунки ўша қуллар ҳам хўжайинлари буйруқларига мувофиқ мусулмонларни қийноққа солишган ва қатл қилишган. Бироқ қудратли ва жаббор Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ўша жиноятчиларнинг ҳаммасидан ўч олди, ростгўй мўминларга нусрату ёрдам ваъда қилди. Аллоҳ Таоло бундай деди:

«Бас, жиноят қилган кимсалардан ўч олдик ва мўминларга нусрат бериш Бизнинг зиммамиздаги ҳақдир»                                                                                                [Рум 47]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Россиядаги матбуот бўлими

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Россиядаги матбуот бўлими: www.hizb-russia.info

Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com

1 COMMENT

  1. odamlarning ko’plari yashab turgan va o’zini o’rab turgan muhitdan tasirlanadi bu esa u insonni tubanligini bildiradi odamlarga tuzumga atrof muhitga va tuyg’uga qarab yuradigan kimsalar ko’pincha  zalolatda bo’ladilar yuksak insonlar esa shuuriy his bilan emas balki aql va idrok bilan yuradilar hozirgi kunda rossiyani qilayotgan ishlari balki butun g’arbning qilayotgan hiyla nayranglari faqat va faqat ahmoqlik va jirkanchlikdan boshqa narsa emas ertaga islomiy davlat tiklansa insha alloh bu jirkanchlarni kuni ko’rsatamiz

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here