Тушни айтишга оид саволга жавоб

479
0

images (1)Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Шом Иззнинг Тушни айтишга оид саволга жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

1 –  Шахсий саҳифада тушни айтиш жоизми ёки бу риёми? Бу хос бўлган, жуда муҳим туш.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ…

1 –  Тушни айтишга нисбатан айтадиган бўлсак, Бухорий Абу Саид Худрийдан унинг Росулуллоҳ Aнинг шундай деганларини эшитганини ривоят қилади:

«إِذَا رَأَى أَحَدُكُمُ الرُّؤْيَا يُحِبُّهَا، فَإِنَّهَا مِنَ اللهِ، فَلْيَحْمَدِ اللهَ عَلَيْهَا وَلْيُحَدِّثْ بِهَا، وَإِذَا رَأَى غَيْرَ ذَلِكَ مِمَّا يَكْرَهُ، فَإِنَّمَا هِيَ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَلْيَسْتَعِذْ مِنْ شَرِّهَا، وَلاَ يَذْكُرْهَا لِأَحَدٍ، فَإِنَّهَا لَنْ تَضُرَّهُ»

«Агар сизларнинг бирортангиз ўзи яхши кўрган тушни кўрса бу туш Аллоҳдандир. Шунинг учун у Аллоҳга ҳамд айтсин ва тушини гапириб берсин. Агар ўзи ёмон кўрган тушни кўрса бу туш шайтондандир. Шунинг учун бу тушнинг ёмонлигидан паноҳ сўрасин ва бу тушни бирортасига айтмасин. Чунки бу туш унга асло зарар етказмайди».

Аммо тушни айтиш риёми ёки риё эмасми, буни ўзингиз белгилайсиз. Аллоҳ сизни барча яхшиликларга муваффақ қилсин ва ёрдам берсин.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here