Путин ортга қайтишга буйруқ берди

444
0

imagesРоссия президенти Владимир Путин рус ҳарбийларига Украина чегараларидаги ҳарбий машғулотни тугатиб базага қайтишга буйруқ берди.

Кремл сўзчиси Димитрий Песков тарафидан берилган баёнотда айтилишича, Украина чегарасида ўтказилган машғулот муваффақиятли якунланган ва ҳарбийларнинг базага қайтишига буйруқ берилган. Яна бир тарафдан рус масъуллари чегара минтақасидаги ортга чекинган рус аскарларининг Қиримга алоқаси йўқлиги ва Қримда турган Рус аскарларининг у ердаги фаолияти давом этишини билдирди.

Украинада юз берган ҳодисалар туфайли Россия президенти Владимир Путин ўтган ҳафта ҳаво ва ердаги ҳарбий кучларини Россиянинг Украина билан чегарадош бўлган шаҳарларига жойлаб, уруш ҳолатига тайёр туришга буйруқ берган эди.

Ғарб давлатларининг берган жавоби натижасида Рус масъуллари Украина чегараларида ўтаётган ҳарбий машғулотнинг Украинада юз берган ҳодисаларга алоқаси йўқлигини билдиришди.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here