Ҳизб ут-Таҳрирнинг Иорданиядаги матбуот бўлими

494
0

01 (1)

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»       [Нур 55]

Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир-Иордан вилояти Франция элчихонасига очиқ хат топширди

Ҳизб ут-Таҳрирнинг «Марказий Африкадаги мусулмонларга ким ёрдам беради?», номли кампанияси доирасида Ҳизб ут-Таҳрир-Иордан вилояти делегацияси Аммондаги Франция элчихонасига борди. Марказий алоқалар комиссияси раиси профессор Али Самодий раислик қилган ҳамда вилоят мажлиси аъзоси Абу Қодум ва матбуот бўлими аъзоси профессор Аҳмад Ҳасуналар ҳамроҳлик қилган ушбу делегация Франция ҳукумати элчихонасига қуйидаги очиқ хатни топширди:

Франция ҳукуматининг Иорданиядаги элчисига очиқ хат

Марказий Африкадаги мусулмонларнинг у ердаги насроний милиция ходимлари томонидан оммавий қирғин қилиниши Франция давлати ҳукуматининг режаси, фитнага тил бириктириши ва бу фитнани ташкиллаштириши асосида содир этилмоқда. Бу ҳукумат Ислом ва мусулмонларга нисбатан тарихий адоватини қисман бўлсада қондириш ҳамда у ерда ҳарбий кучлари давомий сақланиб қолишини мусулмонлар қирғини билан оқлаш мақсадида очиқдан-очиқ насроний аҳолига ён босмоқда, насроний милицияни қурол-аслаҳа билан таъминламоқда.

Эй элчи!

Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Марказий Африкада мусулмонларни оммавий қирғин қилишга сенинг давлатинг тил бириктирганини яхши биламиз. Биз то Халифалик давлати Аллоҳнинг изни қудрати ила барпо этилгунга қадар Ислом Уммати ҳаргиз унутмайдиган бундай фитна ва душманликни бутун Исломий Умматга фош этамиз. Ўшанда сенларнинг душманлигинга Ислом кучи ва адолати билан жавоб қилинади. Биз эса, эй элчи, Роббимиз шариати таълим берганидек, урушда бирор қария ё гўдак ёки аёлни ўлдирмаймиз, дарахтларни кесмаймиз. Шунингдек, Роббимиз Қуръоннинг муҳкам (очиқ равшан) оятларида бизга

«Агар сиз интиқом олмоқчи бўлсангиз, у ҳолдга, ўзингиздан олинган интиқом баробарида интиқом олинг»                   [Наҳл 126]

деб ҳам таълим беради.

Сен элчига яхши маълумки, Аллоҳ кунларни одамлар ўртасида айлантириб туради: Биз бугун Халифалик давлати тикланиши арафасида турибмиз. Аллоҳнинг изни ила, бу давлатнинг тикланиши сен ўйлагандан кўра, ҳукуматинг ва бутун дунёдаги барча кофир тоғут кучлар ўйлагандан кўра тезроқ амалга ошади.

Шундай экан, сенинг ҳукуматинг мусулмонларга қарши амалга оширилаётган бундай оммавий қирғинни ва насронийлаштириш ҳаракатини тўхтатсин. Шояд бу келгуси кунларда сенларга фойда берса. Бироқ биз буни сенларга фойда беради деб ҳам ўйламаймиз.

Шуни билки, Халифалик давлати ўтган асрларда юртинг подшоҳи Франсуа IIни қутқариб, уни қудратга қайтарган эди. Шуни унутмагинки, эртага шу Халифалик давлати сенларнинг мусулмонларга қарши содир этган жиноятларингга Аллоҳнинг ҳукмини албатта татбиқ этади, инша Аллоҳ».

«Албатта сенлар унинг хабарини озгина вақтдан сўнг билиб оласанлар»                 [Сод 88]

Делегация элчига берилган очиқ хат билан бирга Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими томонидан жорий йил 19 февралда чоп этилган «Марказий Африкадаги мусулмонларга ким ёрдам беради?», номли матбуот баёнотини ҳам топширди.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Иорданиядаги матбуот бўлими

Электрон почта: jordan_mo@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here