Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров хитойлик ҳамкасби Ван И билан Украинада кечаётган ҳодисалар бўйича гаплашиб олишди ва икки тараф ҳам бу борада ҳамфикр эканлиги ҳақида таъкидлашди.
Россия ташқи ишлар вазирлигининг сайтида тарқатилган баёнотда айтилишича, Икки давлат ташқи ишлар вазирлари Украинадаги вазият борасида фикр алмашганлар.
Сергей Лавров ва Ван И бу масалада доимий равишда боғланиб туришга келишиб олишганлиги қўшимча қилинади баёнотда.
Россия парламенти президент Владимир Путиннинг Украина ерларида сиёсий ва ижтимоий барқарорликни қайта тиклаш ва Россия фуқароларининг ҳамда рус тилида сўзлашадиган Украина фуқароларининг хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун Россия қуролли кучларини ишга солиш таклифини қўллаб қувватлаган эди.
Туркистон: Россия, Сурияда Асадга қарши қуролли аралашувни олдини олиб, БМТ хавфсизлик қўмитасида вето қўйганида, Хитой уни қўллаган эди. Путин, бу харакатлар мавжуд дунё системасини қўрқитиб юборган эди, – деб ўйлаб олган кўринади. Балки Путин АҚШ уни Сурияда ўз манфаатлари йўлида итдек ишлатиб келаётганидан бехабардир. Лекин Украина муаммоси умуман бошқа масала бўлиб, АҚШ халқаро система резолюцияларини оёқ ости қилиб ўтиб кетиши хам мумкин. Ҳудди илгари Ироққа уруш очиш олдида қилганидек.