Путин: Агар Украинада тартибсизликлар юз берадиган бўлса, ўз манфаатларимизни ҳимоя қиламиз

633
0

file42195438_841d0c97-300x207

Рус парламенти кеча 1 март куни Россия президенти Владимир Путиннинг Украина ерларида сиёсий ва ижтимоий барқарорликни қайта тиклаш учун Россия қуролли кучларини ишга солиш таклифини бир овоздан қўллаб қувватлади.

Россия федерацион кенгашининг раҳбари Валентина Матвиенко “Биз Қримда яшаётган Россия фуқаролари ва Россиянинг қора денгиз ҳарбий флоти хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун маълум сондаги ҳарбийларимизни минтақага юборишни Россия президенти Владимир Путинга тавсия қилдик”, деди.

Матвиенко йиғилишда Россия элчисини Америкадан чақириб олиш талабини ўз ичига олган рисола тайёрлаб Россия президентига топшириш таклифини ўртага ташлади.

Шунингдек Россия федерацион кенгаши раҳбарининг ноиби Юрий Воробьев ҳам рус элчисини Вошингтондан чақириб олишни талаб қилди. Бу талаблар АҚШ президенти Барак Обама Украинадаги вазиятлар ҳақида нутқ сўзлаб “бу Россия халқини таҳқирлашдир”, деганидан сўнг ўртага чиқмоқда.

2 март, яъни бугун Россия президенти Владимир Путин Америкалик ҳамкасби Барак Обама билан телефон орқали боғланиб, Украина борасида суҳбаташди. Путин Украина ерларида истиқомат қилаётган Россия фуқароларининг ҳаётига ҳақиқий таҳдид мавжудлигини таъкидлар экан, агар Украина ва Қирим ўлкасида тартибсизликлар юз берадиган бўлса, Россия ўз манфаатларини ва фуқароларининг манфаатларини ҳамда рус тилида сўзловчи Украина фуқароларинининг манфаатларини ҳимоя қилишини билдирди.

Россия президенти Франция президенти Франсуа Олланд билан ҳам телефон орқали сўзлашиб, Украинадаги вазият устида баҳс юритди.

Туркистон:

Путин ўзининг авторитар режимидан фойдаланмоқда. У гўёки режимни талаблари қатъийлигидан, баъзи бир кескин чораларни кўришга мажбур бўлаётгандек кўринишга урунади. Режимга эрк бериб, унинг қатиъй талаблари остида баъзи бир халқаро ҳуқуқ нормаларни бузушга уруниб кўради. Буни Кремлнинг сиёсий мазҳарабози бўлмиш Жереновский иштирокида бўлиб ўтган 23 февраль ҳимоячилар кунига аталиб бўлиб ўтган митингда сўзлаган нутқида яққол намоён бўлди. У Украинани, Полша, Германия каби босқинчилардан айнан рус халқи қутқариб олганини, насяга газ ва нефт билан арзон нархда таъминлаб келаётганини миннат қилиб, ўта хақоратомус сўзлар билан Кремльдан уларни шу газ ва нефтьдан мутлоқ узиб юборишни талаб қилди. Шунингдек Кримдаги русзабон халқларни ва Қораденгиз харбий флотини ҳимояси учун армия олиб кириш лозимлигини айтди. Унинг ортидан сўзган Зюганов ва бошқа сиёсий элита аъзолари ҳам шу йўналишда сўз олиб боришди. Энди эса ҳудди шу талаблар билан, бутун парламент бир овоздан кўтарилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here