Рус қуролли кучлари Қиримдаги иккита муҳим аэропортни эгаллаб олди

654
0

imagesМаълумки, Презедент Виктор Януковичнинг мамлакатни ташлаб қочишига сабаб бўлган Киев ҳодисалари ортидан Украинага қарашли Қирим автоном республикасида ҳам Россияга тарафдор ҳукуматга қарши намойишлар бошланган.

Рус қуролли кучлари Қиримнинг Симферопол ва Севастопол шаҳридаги муҳим аҳамиятга эга бўлган икки аэропортни ўз назоратига олганлар. Бу ҳақида Украина ички ишлар вазирлиги баёнот тарқатди.

Интерфакс-Украина ахборот агентлигининг хабар қилишича, 28 феврал тонгда учта ҳарбий автомобилда Рус денгиз кучларидан иборат элликта қуролли аскар Симферопол аэропортини эгаллаб олган. Гувоҳларга кўра, аэропортни эгаллаб олган аскарларнинг кийими кеча парламентни босиб олганларнинг кийими билан бир хил бўлган.

Бир кун аввал тунда формали қуролланган шахслар Қирим парламентини ҳам эгаллаб олганлиги ҳақида шов шувли хабар тарқалган эди.

Аэропортларда самалётларнинг учишлари давом этганлигини маълум қилинган хабарда билдирилишича, қуролли кучлар протакол биносини ўзларига қароргоҳ қилиб олиб, ён атрофни назорат қила бошлашган.

Қиримнинг иккинчи аэропорти бўлган Сивастапол яқинидаги Белбек аэропорти ҳам Россия ҳарбийлари тарафидан назорат остига олинган. Гувоҳлар Россия ҳарбийларига қарашли ҳарбий машиналарнинг аэропорларнинг ичларига кирганлигини тасдиқлашди.

Эслатиб ўтиш жоизки, бу аэропортда Украина ҳаво кучларига оид хос ҳарбий учоқлар мавжуд.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here