Исроил Эронга Қурол сотганлиги ўртага чиқди

493
0

1a35ebd8

Юнон матбуот манбаларида Исроил Юнонистон орқали Эронга F-4 русумли ҳарбий самалётнинг эҳтиёт қисмларини сотганлиги ҳақида маълумотлар сизиб чиқди. “Homeland Security Investigations” агентлиги Исроилдан Эронга икки марта қурол юборилганлигини тасдиқлади. Исроил матбуотида ҳам бундай савдо илк маротаба юз бермаётгани билдирилди.

Британиянинг “Телеграф” газетасининг ёзишича, АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги  Исроилнинг Эронга қурол сотганлик даъвоси ҳақида тергов бошлаган. Исроил билан Эрон ўртасида амалга оширилган қурол-яроқ савдоси бу икки давлат ўртасидаги душманлик парда ортида бошқача эканлиги ва улар ўртасида бир бирига боғлиқ чамбарчас алоқалар мавжуд эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Юнонистон матбуоти Исроилнинг 2012 йил декабр ва 2013 йил апрел ойларида ҳам икки марта Эронга қурол сотганлигини олға сурди. Хабарда айтилишича, Исроилдан Эронга юборилган ҳарбий жиҳозлар Исроилнинг Биньямина-Гиват Ада минтақасидаги аэропортдан самалётга юкланган. Юк Исроилдан тўғри Эронга учмасдан, аввал Юнонистондаги “Tassos Karras SA” ширкатига юборилган ва юнон масъуллари тарафидан қабул қилиб олинган.

Шу кунларда АҚШ идораси ва Ғарб давлатлари ядро дастури бўйича Эрон масъуллари билан музокаралар олиб боришига Исроил қаттиқ қаршилик қилиб келмоқда. Бу хабар Исроил тарафидан Эроннинг ядровий дастури нақадар хавфли эканлиги ҳақида бутун дунёга жар солинаётган бир пайтда матбуотда сизиб чиқди. Мутахассисларнинг фикрича, исроилликларнинг овозини ўчириш учун бу хабар атайин АҚШ тарафидан сиздирилган.

1 COMMENT

  1. eron bilan isroilning o’rtasida bir iflos siyosat yotadi bu ikki davlat odamlarni dovdiratish va shialarni aftaritetini ko’tarib sunniylarni ezish yotadi eronnig mashhur guruhlaridan biri bo’lgan hizbulloh o’zichasiga falastindi himoya qilib isroilni dushman deb bilib unga qarshi urushib kelgan va boshqa musulmonlar tomonidan bu ishga baho berish qiyinlashgan va erondi ishini maqullagan aksincha bu iflos siyosatda falastindi g’amini yeyish emas aksincha sunniylarni kofirlarga tobe’ qilib ko’rsatish edi va odamlarni shialikga boshlash edi

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here