Ғарб қизлари мужоҳидларга турмушга чиқиш истагида Сурияга йўл олмоқда

574
0

بريطانيات يتزوجن بالتكفيريين في سوريا بعد غسل ادمغتهن! Ғарб давлатлари Сурия мужоҳидларини “террорист” деб айблаб, уларни қандай йўқ қилиш ҳақида бош қотираётган бир пайтда ғарблик қизлар ўша “террорист”ларга турмушга чиқиш учун ватанларини ташлаб кетмоқда.

Британиянинг “Daily Mail” газетасининг ёзишича, британиялик бир қанча аёллар Асадга қарши жанг қилаётган британиялик мужоҳидларга турмушга чиқиш истагида Сурияга йўл олган. Чунки бу аёллар – деб ёзади газета – мужоҳидларга мафкуравий намуна сифатида қарамоқда.

Газетанинг “Осиё янгиликлари” сайтига таяниб ёзишича, британиядан кетган аёлларнинг сонини аниқлаш мушкул, лекин тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўнлаб аёллар Сурияга бориб инглиз тилида сўзловчи мужоҳидларга турмушга чиққан.

Газетага кўра, Сурияда биринчилардан бўлиб шаҳид бўлган Абдулвоҳид мажиднинг икки аёли бўлган, бири Британиянинг Портсмут шаҳридан келган, иккинчиси эса пойтахт Лондонлик. Бу аёлларнинг иккиси ҳам мужоҳидлар сафида Асад режимига қарши жиҳод қилаётган инглиззабон мужоҳидга турмушга чиққан.

Британиядан ташқари Франция, Швеция, Сербия, Германия ва Филиппин каби давлатлардан ҳам аёллар Суриядаги мужоҳидларга турмушга чиқиш учун йўл олаётганини ёзади газета.

Ҳозирда британиялик тўрт аёлнинг Суриядаги мужоҳидларга турмушга чиққани айтилаётган бўлса-да, бироқ Лондондаги халқаро тадқиқотлар марказининг билдиришича, уларнинг сони бундан анча кўп. Ҳатто улардан баъзилари йўлга чиқишдан аввал “skype” (скайп) ижтимоий тармоғи орқали никоҳдан ўтиб олишмоқда.

1 COMMENT

  1. Alloh uz bandalarini hidoyatlasin va uz diniga muhabatlik fidoyilaridan qilsin,amin.Alloh rozi bulsin  va buyuk nematlar bilan mukofatlasin amin !!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here