Аскар Акаев ўзининг 70 йиллик юбилейини Қирғизистонда нишонлаши мумкин

539
0

1380818364_zagruzhennoe

Акаевга кўра, бундай таклифни унинг Қирғизистондаги бир гуруҳ тарафдорлари ҳам таклиф қилишган. “Менинг ҳам тарафдорларим бор. Улар мени қўллаб қувватлашади ва менинг юбилейимни Қирғизистонда ўтказишимга истак билдиришади. Юбилей деганда биз тўй томошага ўрганиб қолганмиз. Мен эса, уни бошқачароқ яъни илмий конфренция шаклида ўтишини ҳохлар эдим. Мана яқинда Қирғизистоннинг мустақиллигига 25 йил тўлади. Бу эса, чорак аср дегани. Шунинг учун бу масалага ёшларнинг диққатини жалб этиш, бу вақт мобайнида эришилган ютуқлар ва қўлдан чиқарилган имкониятлар хақида давра сухбати тузиш лозим. Бизлар босиб ўтган йўлимизнинг натижасини хусолашни ҳоҳлашимни ўз тарафдорларимга айтдим”,-деди А.Акаев.

2 ярим соатдан ортиқ давом этган сухбат чоғида у кўп саволларга жавоб берар экан ўзи учун энг қимматбаҳо бўлган  5 минг нусха китобдан ташкил топган шахсий кутубхонасининг йўқ қилинганига қаттиқ ачинишини билдирди. Албатта, у куфр низоми– демократия тарафдори ва Қирғизистоннинг “Божхона Иттифоқига” киришини маъқуллайди.

Эслатиб ўтиш лозимки, Аскар Акаев 1944-йили 10-ноябр куни Чуй вилоятининг Кемин райони, Қизил-Байроқ қишлоғида дунёга келган.

Маълумки, Акаевдан кейин ҳокимият тепасига олиб келинган Курманбек Бакиев тез орада халқнинг тинкасини қуритди. Кўп сонли унинг оила аъзолари давлатни хар тамонлама кемиришга тушишди. Халқнинг турмиш тарзи оғирлашди. Ўша пайтдаги Хавфсизлик кенгаши рахбари Адахам Мадумаровнинг Ўзбекистонга қилган расмий ташрифидан сўнг “экстримист” диндорларни 18 йиллаб узоқ муддатларга қамай бошлади. Баяман Эркинбоев, Рисбек Ахматбеков каби 40 ортиқ рақибларини  отиб ўлдирди. Ўзига душман санаган давлат арбоблари ва халқ депутатлари сирли равишда ғойиб бўлиб, кейин уларнинг жасадлари жойлардан топилди. Ахмат Бакиев Қирғизистон жанубига якка ҳоким бўлиб олди. Жаниш Бакиев Миллий Хавфсизлик хизматини эгаллади. Президентнинг тўнғичи Максим атрофига бутун фирибгар, қаллоб яҳудларни тўплаб олиб, ўзи мамлакатда арзанда шахзодага айланди.

Кумонбек Бакиев Москвада АҚШнинг Манасдаги базасини чиқараман, деб Путинга сўз берди. Бунинг учун Россия Қирғизистонга 2 млрд. доллар миқдорида кредит берадиган бўлди. Бироқ, негадир у ўзининг Москвада гапирган сўзидан қайтди. База қоладиган бўлди. Бу билан у Путинни ёш боладек алдади. Босар тусарини билмай қолган Курмонбек бу орада аҳоли учун электр энергияси бахосини бирданига 100 фоизга қимматлатди. Халқ норози бўлиб митингга чиқди. Бундай имкониятдан собиқ “КГБ”чи Путин унимли фойдаланди, К.Бакиевни кетига бир тепиб, Беларусга қўндирди. Ўшанда Бакиев ота юрти Тейитга келиб, “Бу (яъни унинг ҳокимиятдан кувилиши) мен учун ҳам, Путин учун ҳам кутилмаган иш бўлди”,-деган эди ва хато гапирган эди. Чунки, Бакиев бундай шармандаликни кутмагандир, бироқ, Путин шундай бўлишини хохлаган эди. Хуллас, бу алохида мавзу.

Бакиевдан кейин Ўтинбоева ва ундан кейин Атамбаев ҳокимиятга келди. Аниқроғи, олиб келинди. Чунки, у президент бўлгунга қадар Кремль остонасига ётиб олди. Хозир у ташқи сиёсатда Путиннинг кучиги.  Тур деса, туради, ўтир деса, ўтиради. Чунки, у собиқ хамкасбларининг куни бошига тушишидан қўрқади. Ички сиёсатда эса, хеч нарса ўзгаргани йўқ. Хаммаси ўша ўша, эски хаммом, эски тос.

Хуллас, Акаевдан кейин келган президентлар, гарчи давлатни экстремистик йўллар билан босиб олишган бўлсалар хам, революцион ўзгаришлар ясашни ваъда қилишган эдилар. Лекин аксинча, ўта қийинлаштириб юбордилар. Шунинг учун мамлакат аҳолисининг катта қисми кечаги интервьюдан кейин Акаевнинг пешонасидан ўпиб, уни кутиб олишга тайёр бўлиб қолишса, ажабланмаса ха бўлади. Қизиқ, бундай 8 йил бурун оломон “Акаев кетсин!”, деб хайқираётган эди. Бугун эса, “Акаев келсин!” деб қичқирилса, уларни хокимият вакиллари хам, уларнинг тарафдорлари хам қайтаришга унчалик эътибор қаратишмаса керак. Чунки уларнинг бирортаси, Акаевни қувишда берган ваъдаларидан деярли бирортасини бажара олишмади. Лекин қанча фарзанларимизни қурбон беришди.  Шоир айтган экан; “Қачон халқ бўласан эй сен, оломон?”.

1 COMMENT

  1. бу халк яъни оломон качон ислом, куфр ва ким уларга душману ким хакикий дуст эканлигини англаб етмагунча куфр етакчиларига мустамлакалигича колаверади! агар билишса инкилоб ва бошка хукуматнинг келиши халкни хеч качон бирини икки килмайди..

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here