Иккинчи уриниш ҳам натижа бермади

470
0

images (11)

Сурия инқирозига ечим топиш учун ўтказилаётган Женева-2 конференциясининг иккинчи давраси ҳам натижасиз якунланди.

Йиғилишдан сўнг уюштирилган матбуот анжуманида гапирган БМТ ва Араб давлатлари лигасининг Сурия масаласи бўйича махсус вакили Лаҳдар Браҳимий Сурия режимининг вакиллари Сурияда муваққат ҳукумат қуриш бандини рад қилаётганини билдирди.

“Сурия миллий коалициясининг вакиллари Сурияда муваққат ҳукумат қуриш талабида қаттиқ туришипти. Аммо режим тарафдорлари эса террористларга қарши жангни давом эттириш таклифини олға сурмоқда”, деди Браҳимий “террористлар” деганда Асад режимига қарши курашаётган жиҳодий гуруҳларни назарда тутиб.

22 январда бошланган Женева-2 конференциясининг биринчи даврасида ҳам арзигулик натижага эришилмаган эди. Бу сафар ҳам музокарачилар боши берк кўчага кириб қолди. Шу сабабли Лаҳдар Браҳимий Сурия халқидан узр сўради. Иброҳимийга кўра, гўё Сурия халқининг бу конференциядан умиди катта бўлган.

“Сурия ҳалқи қонли урушлардан қутилиш йўли топилиб қолар, деб катта умид билан кўз тикиб турган эди”, дейди БМТ ва Араб лигасининг вакили.

Туркистон:

Сурия ҳалқи Женева-2 конференциясидан ҳеч нарса кутмаётганлигини Иброҳимий жуда яхши билади. Нафақат Иброҳимий, буни бутун дунё кўриб, билиб турипти. Чунки йиллар давомида турли балоларни бошидан кечирган халқ, хусусан охирги кунларда очликдан эти суягига ёпишиб ўлаётган бўлса ҳам бирор марта мужоҳидларга қарата “Бас қилинг, қийналиб кетдик, қандай тузум келса ҳам майли, биз шунга розимиз”, деган эмас. Балки “Биз Исломдан бошқасига рози эмасмиз”, деган калима уларнинг оғзидан ҳеч тушмаяпти.

Бироқ Иброҳимийга ҳам қийин бўлди! нима қилсин, бечора. Тезроқ муваққат ҳукуматни тузмаса бўлмайди. Чунки Сурияда кечаётган ҳар бир ҳодиса кундан-кунга Ислом умматининг кўзи очилиб, “ҳақиқий адолат Ислом шариатининг татбиқ қилинишида” эканлигини англаб етишига сабаб бўлмоқда.

Бошқа бир тарафдан муваққат ҳукуматни тузса бунинг оқибати ҳам яхши бўлишига кўзи етмаяпти. Чунки Асад режимига қарши кураш олиб бораётган жиҳодий гуруҳлар миллий коалицияни умуман тан олишмаяпти.

Агар Асад кетиб унинг ўрнини миллий коалиция эгаллайдиган бўлса нима бўлади, буёғи номаълум. Шариат қонунларини ижро қилиш учун жиҳод қилаётган гуруҳларнинг қўли баланд келиб ҳокимиятни эгаллаб олмаслигига ва Халифаликни эълон қилмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Шунинг учун АҚШ ва Ғарб давлатлари Асад режимининг ҳокимиятда қолишига кўз юмишдан ўўзга чора топиша олмаяпти. Агар АҚШ Асаднинг кетишини истаса, у бир лаҳза ҳам у ерда қола олмайди, ҳатто “нега энди”, деб сўрашга ҳам ботина олмайди. Лекин миллий коалиция ҳам, ундан бошқаси ҳам Асаднинг ўрнини босишига АҚШнинг кўзи етмаяпти.

Қиёмуддин

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here