Ҳашар – кимга ярашар

0
663

“Газета.uz” нашрининг хабар қилишича,  Тошкенти шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов 15-16 феврал, дам олиш кунларида умумхалқ ҳашари ўтказишлик тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳашарни уюштиришдан асосий мақсад пойтахтни қор ва муз қолдиқларидан тозалашдан иборат

 Шаҳар ҳокимияти ахборот хизматининг хабарида, ҳозир совуқ бўшашди, бироқ, кўп кўчаларда, айниқса қуёшга тескари бўлганларида қор ва муз эриб кетгани йўқ, бу эса транспорт ва пиёдалар ҳаракатини қийинлаштирмоқда, дейилади.

 Ҳоким фармойишига мувофиқ нафақат қор ва музларни чиқариб ташлаш, балки қорлар тезроқ эриб кетиши учун кўчаларга туз ва қум сепиб чиқиш ҳам режалаштирилган. Савдо тармоқлари, маиший хизмат ва умумий овқатланиш ҳамда бозорлар ҳудудлари тозаланиши назарда тутилган. Қор ва музларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш учун қўшимча транспорт воситалари жалб қилинади.

 Ҳашарга мулкчилик туридан қатъий назар барча ташкилот ва муассаса ходимлари ҳамда шаҳар аҳолиси жалб қилинади. Ҳашарни уюшқоқлик билан ўтказиш вазифаси туман ҳокимлари ва маҳалла раисларига юклатилди, дейилади ҳокимият ахборот хизмати хабарида.

 Туркистон: Ўзбекистон ҳукумати ўз халқини  эксплуатация қилиш учун қадимдан Ўрта Осиё халқларида урф бўлган ҳашар ишидан кенг кўламда фойдаланиб келмоқда. Барчага маълумки, ҳашар ихтиёрий иш бўлиб, ҳар ким ўз истагидан келиб чиқиб бу ишга ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Аммо Ўзбекистонда мана шу ҳашар ҳам ҳукумат томонидан ҳар бир киши учун мажбурий қилиб белгилаб қўйилган.

 Бундай ҳашарларда ҳар доимгидек асосий балогардон бюджет ташкилоти ходимлари, янаям аниқроғи мактаб ва коллеж ўқитувчилари бўлишади. Бугунги кунда Ўзбекистонда пахта далаларида” жавлон” ураётганлар ҳам, аҳолининг электр ва газдан бўлган қарздорлигини ундиришга жалб этилаётганлар ҳам, намунали уй-жой қурилишларида ҳаммолик қилаётганлар ҳам, металлолом ёки макулатура йиғиш, стадион ёки ҳарбий полигонларни тазалаётганлар ҳам ўқитувчи деб аталмиш “шарафли” касб эгаларидир.

 “Балиқ бошдан сасийди” деганларидек юқоридан ўрнак олган ва эгаллаб турган мансабидан фойдаланиб бойлик тшплаб олиш пайида бўлган маҳаллий ҳокимият раҳбарлари эса ҳашарни ҳам бойлик ортириш манбаига айлантириб олишган. Намунали уйлар урилишига, шаҳар ободончилигига ва бошқа мақсадларда ажратилган маблағларни ўзлаштириб олган ҳокимлар буларни ўрнини тўлдириш учун ўқитувчи, ўқувчи, шифокор ва одамларни ихтиёрий-мажбурий равишда ҳашарга жалб қилади ва уларнинг бир ёки икки кунлик иш ҳақларини “давлат” бюджетига ўтказилади, қарабсизки қурувчи, теримчи, кўча тозаловчи ва бошқаларнинг иш ҳақлари ҳокимнинг чўнтагига тушади. Оддий халқ эса мен нима учун қурувчи, кўча супирувчи ёки бошқалар учун текинга ишлаб беришим керак, уларнинг иш ҳақлари учун ажратилган маблағлар қаёққа кетмоқда деб сўрашга ҳадди сиғмай “Ҳашар – элга ярашар” деб, алданиб юраверади.

 

NO COMMENTS

  1. MUHOJIR POLVON NOVQATIY
    A,A,Meni fikrimcha bu ziyolilar qatlamini odiy porahur hattoki uz dusti eki dushmannini  ham tanimaydigon,Alloh be habar, ziyoliylik niqobini kiyib olgan rahbarlarni quli bilan horlanishliklarida ham bir hikmat bor.Bu hikmat , Ziyoliy qatlam uz mehnatlari bilan bu rahbarlarni va shu tuzimni shu milat ustida turib qolishliklariga yahshigina hizmat qilishkan edilar.Har bir ishni tadbir qilib turuvchi Zot bu ziyoliy qatlamni uzlari quvatlagan kuch egalarini qullari bilan shundaq horlaetkan bulsa ajab emas birodarlar chunki har bir ishda hikmat buladi,bu hikmatni faqat oqil kishilargina fahmlab oladilar,Sabr qilinglar ziyoliy qatlam ahli ,sizlarga oz kunda Allohni shariyati kelib adolat bilan,bugungi va  kechagi qilgan va  qiletkan ishlaringa adolat bilan hukm qiladi,bu hukmda zaracha bulsa ham zulimni kurmaysizlar chunki qilganmiding ? shu qilgan ishinga shariyatni hukmi shu edi,sen rozimisan  ? deydi,sizlar ham rozi bulasizlar ,insha Alloh !!!